Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Бадандаги тукларни тозалаш

Савол: Танадaги қайси тукларни олиш керак, қайсиларини олиш мақбул эмас?

Жавоб: Қўлтиқ ва чот тукларини ҳар ҳафта қиртишлаб олиб тозалаш суннатдир. 15 кунда бир тозалаш ҳам мумкин. 40 кундан ошириб юбориш гуноҳ бўлади. Эркакнинг эркакка, аёлнинг ҳам аёлга тизза билан киндик орасига қараши ҳаром бўлгани учун ўз жинсидан бўлса ҳам бошқага чот тукларини лазер, эпиляция, мумли эпиляция каби бир усулда олдириши жоиз бўлмайди.

Эркакларнинг қош тердиришлари жамол нияти, яъни чиркин кўринмаслик нияти билан жоиз, зийнат учун бўлса жоиз эмас.

Батафсил

Бошқасининг молидан рухсатсиз фойдаланиш

Савол: Яқин бир дўстимнинг молини ундан рухсатсиз фойдаланишим ёки ейишим жоизми?

Жавоб: Бошқаларнинг молини эгасидан рухсатсиз фойдаланиш ҳаром. Масалан, дўстининг ручкасини ундан хабарсиз олиб мактуб ёзиш ҳаром бўлади.

Дўстининг чўнтагидаги ёки столидаги қанд-конфет каби нарсаларни олиб ейиш ҳам жоиз эмас. Лекин жуда яқин бўлган ва рухсат бериши аниқ бўлган бир дўстининг молидан фойдаланиш ёки нарсасини ейиш жоиз. Лекин бугунги кунда бундай дўст топиш жуда қийин. Шунинг учун су-и занга [ёмон гумонга] сабаб бўладиган нарсалардан сақланиш керак.

Батафсил

Ҳайвонларга азият бермоқ

Савол: Гўшти ейиладиган ва ейилмайдиган ёввойи ҳайвонларни ҳар қандай мақсадда ўлдириш гуноҳми? Масалан сувсарни мўйнаси учун, кийикни гўшти учун овлаш жоизми?

Жавоб: Ҳеч бир ҳайвонга азият, исканжа қилиш, сувда чўктириб ёки оловда ёқиб ўлдириш жоиз эмас. Ҳайвонга азият бериш ғайримуслим ватандошга азият беришдан ҳам катта гуноҳ. Ғайримуслим ватандошга азият бериш эса мусулмонга азият беришдан катта гуноҳдир. (Дурр-ул мухтор)

Мақсадсиз бир ҳайвонни ўлдириш жоиз эмас. Охиратда “Уни нимага ўлдирдинг?” деб савол берилади. Ҳайвонларни бир-бири билан уриштириш ҳам жоиз эмас. Ҳайвонларнинг ҳақига риоя қилиб, уларга нисбатан раҳмдил бўлиш лозим. Ҳадиси шарифда “Марҳамат қилгинки, марҳамат кўрасан” деб марҳамат қилинди. (Ширъа)

Батафсил