Ҳаром молдан закот, садақа бериладими?

Савол: Ҳаромдан келган пул билан садақа берилса нима бўлади?

Жавоб: Ҳаромдан келган мол-мулк билан садақа берилса, олган фақир ҳам ҳаромдан келганлигини билиб туриб, "Аллоҳ рози бўлсин" деса ёки "Аллоҳ қабул этсин" деса, берган ҳам "омин" деса, иккиси ҳам куфрга тушади.

Бир кишининг қўлидаги мол ҳаромдан келганини билмагунча ўғирланган ёки қимордан ютган бўлса ҳам қўлидаги бу мол унинг ҳалол мулки деб қабул қилинади. Буни берганида мулки ҳабис бўлса ҳам олиш жоиздир. Берилаётган молнинг ҳаромлиги аниқ маълум бўлса, буни олиш жоиз эмас.

Батафсил

Закот яширинча бериладими?

Савол: Закотни яширин берган яхшими ёки очиқча берган? Очиқча бериш риё бўлмайдими?

Жавоб: Фарз бўлган закотни очиқча бериш риё бўлмайди, янада савоблироқ бўлади. Закотнинг бундай очиқча берилиши закотини бермаган деган туҳматдан қутқаради, бошқаларга ҳам ўрнак бўлади. Ибни Обидин яширинча берилган нофила садақанинг савоби очиқча берилгандан 70 марта ортиқ деб айтган. Очиқча берилган закотнинг савоби эса яширинча берилгандан 25 баравар ортиқ, деб айтган.

Батафсил

Закот ёки садақа сўрамоқ

Савол: Закот ёки садақа сўраш дурустми?

Жавоб: Бир кунлик егулиги бор кишининг закот ёки садақа сўраши ҳаромдир. Лекин сўрамасдан берилган садақани, закотни олиши жоиз. Муҳтож бўлмаган фақирнинг берилган закот ёки садақани олмагани афзал. Бир саҳоба закот тўплаш вазифасини сўраганида жаноби Расулуллоҳ “Сени одамлар ювиб ташлаган кирларни тўплашга масъул қилишни истамайман” дедилар. (Ибни Ҳузайма)

Закот сифатида берилган бир туяни сўраган одамга “Семиз кимсанинг иссиқда терлаган бадани ювилган кир сув ичиладими? Закот мана шундай кир кабидир” деб айтилди. (Имом Молик)

 

Батафсил

Эмодзилар ҳақида

Савол: WhatsApp да фойдаланадиган эмодзи ва смайлик деб аталадиган белгилар учун бир дўстимни менга юборган бир хабари тўғрими? 

Булар яҳудий ва христианларнинг ишлатадиган белгиларидир:

 

Батафсил

Дарахт экишнинг аҳамияти

Савол: Динимизда дарахт экишнинг қандай аҳамияти бор?

Жавоб: Мевали, мевасиз дарахтларнинг ва ўрмонларнинг инсонларга фойдаси ҳисобсиз даражада кўп. Инсониятга бу шаклда хизмат қилишнинг динимиздаги аҳамияти жуда катта. Бу ҳақда билдирилган ҳадиси шарифлардан баъзилари қуйида келтирилган:

“Экилган дарахтдан олинадиган мева соничалик эккан кишига савоб берилади.” (И.Аҳмад)

Батафсил

Чиройли ва ораста кийиниш

Савол: Бой кишининг эски кийим кийиши тўғрими?

Жавоб: Жаноби Расулуллоҳ эски кийим кийган биридан “Мол-мулкинг йўқми?” деб сўрадилар. У молининг кўп эканлигини айтганида унга шундай дедилар:

“Аллоҳу таоло бир бандасига мол бергач бу неъматнинг асари эгнида кўринсин.” (Насоий)

Иккита ҳадиси шарифда қуйидагича марҳамат қилинган:

“Аллоҳу таоло бир қулига неъмат берганида ўша неъматнинг асарини ўша қули эгнида кўринишини севади.” (Табароний)

 

Батафсил