Сарваримиз изидан

Саловот ўқиганлар қашшоқлик кўрмайди

“Бир одам менга ҳар куни 500 марта саловот ўқиса, абадиян фақирлик кўрмайди, гуноҳлари авф этилади.”

Абдурраҳмон ибн-и Аттоб Қуртубий ҳазратлари моликий мазҳаби фиқҳ олими бўлиб, 433 (м.1041) йили Андалусда (Испания) Қуртуба шаҳрида (Кордоба) туғилди. 520 (м.1126) йили шу ерда вафот этди. “Шифо-ус-судур” номли китобида айтадики:

Ҳадиси шарифда: “Қиёмат куни даражаси менга энг яқин бўлганингиз энг кўп саловот ўқиганингиздир” деб марҳамат қилинди.

Батафсил


Оламни ойдинлатган нур

    Олам  жаҳолат ботқоғига шунчалик ботган ва атрофни зулмат шу қадар қоплаб олган эдики, одамзод оламларнинг яратувчиси бўлган Аллоҳу таолога иймон келтиришни, ибодат қилишни батамом ташлаб қўйганди. Одамларнинг ўзлигини унутиб, ҳаддан ошишлари шундай кучайиб кетгандики, улар табиат ҳодисаларига ва Жаноби Ҳақ яратган махлуқотга, айниқса, қўлларидаги бутларига “илоҳ” дея сиғинардилар. Олам ғамгин, мавжудот ғамгин, кўнгиллар ғамгин ва юзларни табассум тарк этган эди. Аллоҳу таолонинг бошқа жонзотлардан устун қилиб яратган ва бандаларини жаҳаннам оташидан қутқаришга васила бўладиган бир қаҳрамоннинг майдонга чиқиши керак бўлган вақт яқинлашган эди.

Батафсил


Саловот айтиш

Савол: Намоздан кейин саловот айтиш керакми ва саловот қандай ўқилади?

Жавоб: “Салот” - дуо деган маънони беради. Саловот деганимиз эса унинг кўплиги, яъни дуолар деганни билдиради. Саловот қисқача “Аллоҳумма солли ала Муҳаммад ва ала оли Муҳаммад” деб айтилади. Пайғамбаримизнинг исми айтилганда “алайҳиссалом”, “алайҳиссалоту вассалом” ёки “саллаллоҳу алайҳи васаллам” деб айтиш билан Пайғамбаримизга дуо этилган, яъни саловот айтилган бўлади.

Бир ояти каримада шундай дейилади:

 

 

Батафсил


Пайғамбаримизнинг шафоати

Савол: Пайғамбаримиз умматига қандай қилиб шафоат қиладилар?

Жавоб: Қиёмат куни қабрдан биринчи бўлиб Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) турадилар. Эгниларида жаннат либоси бўлади. Ливо-ул-ҳамд деб аталадиган байроқни тутиб, Буроқ (Жаннат жонивори) деган жониворга миниб, маҳшар майдонига борадилар. Пайғамбарлар ва барча одамлар мана шу байроқ тагида турадилар. Одамлар кутаверишдан чарчаб, аввало пайғамбарлардан ҳазрати Одамга, кейин ҳазрати Нуҳга, кейин ҳазрати Иброҳимга, кейин ҳазрати Мусо билан ҳазрати Исога бориб, ҳисоб-китобнинг бошланиши учун орага тушиб, шафоат қилишларини илтимос қилишади. Улар узр баён қилиб, Аллоҳу таолодан уялишларини айтиб, шафоат қила олишмайди. Ундан кейин одамлар Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга келиб ялиниб-ёлворишади.

Батафсил


Пайғамбарсиз дин бўлмайди

Савол: Нима учун намозда Қуръонда бўлмаган субҳонака, аттаҳияту, солли-борик дуолари ўқилади? Агар ҳадисларда бор десангиз, мен ҳадисларга ишонмайман. Чунки ҳадисларни Умавий араблари ўйлаб топишган. Солли-борик ўқиш билан одам пайғамбарга сиғинган бўлиб қолмайдими?

Жавоб: Қуръони карим Расулуллоҳга тушмадими? Расулуллоҳ намоз ўқимадиларми? Намозни умр бўйи узмай ўқиганлари қувватли хабарлар билан, яъни ижмо билан билдирилмадими? Ўша пайғамбар ўқигандек намоз ўқиш энди нимага хато бўлсин? Намознинг қандай ўқилиши, қанча ракъат эканлиги, қандай вақтларда ўқилиши, намозни бузадиган ва бузмайдиган нарсалар ҳадиси шарифлар орқали маълум қилинган.

Батафсил


Пайғамбарларга тил текказилмайди

 Савол: Баъзи бир Европа давлатлари матбуотида Расулуллоҳни ҳақоратлаш мақсадида карикатуралар чоп қилинганида интернет саҳифаларида уларга жавобан баъзи мусулмонлар орасида ҳам ҳазрати Исога номуносиб гаплар, карикатуралар қилинганига гувоҳ бўлдик. Қандай ҳолларда Пайғамбарга тил текказилган бўлиб ҳисобланади?

Жавоб: Кофирларнинг Пайғамбаримизга тил текказишларини баҳона қилиб, мусулмонларнинг ҳазрати Исонинг шонига ярашмайдиган ҳатти-ҳаракатларга йўл қўйишлари дин душманларининг ўйини. Мусулмонлар бу тузоққа тушмасликлари керак. Дин душманларининг ўзлари ҳақиқатда ҳеч қайси пайғамбарга ишонишмайди.

Батафсил


Пайғамбаримиз МУҲАММАД “алайҳиссалом”

Аллоҳу таолонинг Расули. Ҳабиби, яъни севгилисидир. Пайғамбарларнинг энг устуни ва охиргисидир. Оталарининг исми Абдуллоҳ. Милоднинг беш юз етмиш биринчи (571) йили апрель ойининг йигирмасига тўғри келадиган Раби’ул-аввал ойининг ўн иккисида, душанба кечаси тонгга яқин, Маккада таваллуд этдилар. Туғилганларида оталари вафот этган эди. Олти ёшларида оналари, саккиз ёшга етганларида эса боболари вафот этди. Кейин амакилари бўлмиш Абу Толибнинг қарамоғида вояга етдилар. Йигирма беш ёшларида Ҳадича-тул-кубро ила уйландилар. Улардан тўрт қиз ва икки ўғиллари туғилди. 

Батафсил