Қарз бериш ёки олиш

Савол: Қандай ҳолатларда қарз олиш жоиз?

Жавоб: Қуйидаги уч ҳолатда қарз сўраш жоиз бўлади:

1. Нафақа олиш учун. Керакли озиқ-овқат каби керакли кийимлар ҳам нафақага киради.

2. Уй олиш, ижарада ўтириш, совуқдан сақланиш мақсадида кийим олиш ёки даволаниш сарф-харажатлари каби эҳтиёжлар учун.

3. Мавқеи, лавозими сабабли одатга кўра кийиниш учун.

 

Батафсил

Қарзини инкор қилиш

Савол: Бир дўкончига қарзим бор эди. Уни тўладим. Дўкончи орадан бироз вақт ўтганидан кейин яна қарзимни тўлашимни сўради. “Тўлаганингда қарз дафтаридан ўчирардим” деди. Мен бердим деб қасам ичдим, у ҳам бермадинг дея қасам ичди. Қайси биримиз ҳақлимиз?

Жавоб: Қарзни икки гувоҳ ёнида тўлашингиз керак эди. Ёки тилхатингиз бўлса, уни қайтариб олиш керак эди. Ёхуд қарзингизни кўз ўнгингизда дафтардан ўчиртиришингиз лозим эди. Буларнинг ҳеч бирини қилмаганингизга кўра, қарзни такрор тўлашга тўғри келади. Сотувчининг қасамига эътибор берилади. (Ҳидоя)

 

Батафсил

Қарзни кечиктириш жазоси

Савол: Қарзни тўламай кечиктириш гуноҳми?

Жавоб: Қарзини вақтида тўламаган кимса қарз берувчига келиб яна муҳлат сўраши лозим. Қарзни тўлаш имкони бўлгани ҳолда уни кечиктириш гуноҳдир. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Ҳар қандай бир одам имкони бўлган ҳолда қарзини бермай кечиктирса [қарзини бергунча] ҳар кун амал дафтарига зулм қилиш гуноҳи ёзилади.” (Табароний)

“Қарзни қайтармаслик нияти билан олган кимса қиёматга ўғри сифатида киради.” (Ибни Можа)

 

Батафсил

Фолбинлик ва сеҳр-жоду нима?

Савол: Севги, муҳаббат учун ёки қилинган сеҳрларни ечиш учун бўлса ҳам, сеҳр қилиш ёки қилдириш гуноҳ бўладими?

Жавоб: Бу мавзу билан боғлиқ ҳолда Ибни Обидинда шундай дейилади: «Ўрганилиши ҳаром бўлган илмлардан бири сеҳр (жоду), сеҳргарлик ва коҳинликдир. Сеҳр — илмга, фанга тўғри келмайдиган махфий сабабларни қўллаб, ғалати ишларни амалга оширишни таъминлайдиган илмдир. Сеҳрни ўрганиш ҳам, ўргатиш ҳам ҳаромдир. Мусулмонларни зарардан ҳимоя қилиш учун ёки хайрли ишлар қилиш учун ўрганиш ҳам ҳаромдир.

Демак, қилинган сеҳрни ечиб йўқ қилиш, эр-хотин ўртасида муҳаббат ва севги ҳосил қилиш ҳамда жангда душманни мағлуб этиш каби фойдали ишлар учун ҳам сеҳр қилиш катта гуноҳдир. Хайрли иш қилиш учун бу катта гуноҳни қилиш жоиз эмаслиги “Ҳадийқа” китобида ёзилган.

Батафсил

Нималардан фойдаланишимиз мумкинлиги ҳақида турли савол-жавоблар

Савол: Пичоқ ва қайчини қўлдан-қўлга узатиш омадсизликка сабаб бўладими?

Жавоб: Қўлдан-қўлга беришнинг зарари йўқ. Динимизда шумланиш, омадсизлик йўқ. Пичоқ олувчининг қўлини кесмаслиги учун уни ерга ёки столга қўйиш мумкин. Бундан бошқа ҳикмати йўқ.

Савол: Мен раҳбарлик лавозимидаман. Виллада яшайман, турли хил кийимлар кияман. “Ҳашаматдан сақланиш иймондандир” деган ҳадиси шарифни кўриб қўрқиб кетдим. Ҳар доим бир хил кийим кийишим, вилладан чиқиб оддий уйда яшашим керакми?

Жавоб: Ушбу ҳадиси шариф кўз-кўз қилиш, дабдаба учун шундай кийинишнинг зарарини билдирмоқда. Эҳтиёж учун чиройли кийинишда ва виллада яшашда зарар йўқ. Ҳатто имконияти бор одамнинг бундай қилиши лозим.

 

Батафсил

Кичик мусҳафлар

Савол: Кумуш ёки олтин қутичага солинган кичик мусҳафларни маржон каби бўйнига тақиб юриш жоизми? Ундан ташқари баъзи дуоларни ҳам айни шаклда кумуш ёки олтин занжир билан бўйниларига тақиб юришади. Булар жоизми?

Жавоб: Олтин ва кумуш идишда овқатланиш ҳамда ҳар қандай кўринишда қўлланиш жоиз эмас. Олтин ва кумуш қошиқ, соат, қалам, пичоқ ва шу каби нарсаларни қўлланиш ҳам жоиз эмас. Олтин билан кумушни безак, тақинчоқ сифатида тақиш фақат аёлларга ҳалолдир. Эркакларга эса ҳаром бўлиб, фақат кумуш узук ва соат занжирининг кумушдан бўлиши жоиздир. Олтиндан ясалган бўлса ҳаромдир. (Радд-ул мухтор)

Батафсил