Назрга тегишли савол-жавоблар

           Савол: Қурбон байрами куни рўза тутаман деб назр қилдим. Ҳайит куни рўза тутилмайдигани учун энди рўзани бошқа куни тутишим керакми?

Жавоб: Ҳа, бошқа кун тутиш лозим бўлади.

Савол: Бир киши Аллоҳу таолонинг розилиги учун рўза тутаман деса, лекин неча кун тутишини айтмаса, рўза тутиши керакми?

Жавоб: Ҳа, бу рўзаси назр бўлади ва уч кун рўза тутиши лозим.

Савол: Икки ой аввал ўғил фарзандлик бўлдим. Бу фарзандимиз учун кексайиб қолган бувиси “Бола соғ-саломат туғилса, уч кун рўза тутаман” деганди. Энди хасталангани учун рўза тута олмаяпти. Нима қилиши керак?

Жавоб: Соғайгунгача кутади. Агар соғайиб кетишининг имкони бўлмаса, қасам каффорати беради.

Батафсил


Динда назр йўқми?

          Савол: “Аллоҳнинг назрга эҳтиёжи йўқ. Назр қилиш нотўғри. Назр қилиш Аллоҳ билан савдолашиш маъносига келади” дейишади. Динимизда назр йўқми?

Жавоб: Динимизда назр бор. “Аллоҳнинг назрга эҳтиёжи йўқ” дегани нимаси? У ҳолда “Аллоҳнинг намозга, рўзага ҳам эҳтиёжи йўқ” деб бу ибодатларни ҳам инкор қилиш керакми?

Назрнинг савдолашиш билан умуман алоқаси йўқ. Бир ишимизнинг натижаси яхши бўлиши учун назр қилиш бу ишнинг ҳал бўлиши учун дуо қилишдек гап.

Бақара сурасининг 270-ояти каримасида маолан “Фақирга берган садақангиз ва қилган назрларингизни Аллоҳу таоло билади” ва Ҳаж сурасининг 29-оятида маолан“Назрларини бажо келтирсинлар” деб буюрилди. Инсон сурасининг 7-оятида “Улар назр қилган нарсаларини бажарадилар” дейилиб, яхшилар мадҳ этилмоқда. Ушбу ояти карималарда Аллоҳу таоло қилганларингизни биламан демоқда.

Батафсил


Назр душманлиги

          Савол: Ҳар мазҳабсиздек диний ҳукмлар устида янгидан "тадқиқот" ва "текширув" ўтказишни одатга айлантирган битта шайхчалиш кимса, дунёлик фойда кўзлаб “Шу ишим ҳал бўлса ёки беморим соғайиб кетса уч кун рўза тутаман деб назр қилиш қабул бўлмайди! Бундай назр тақдирни ўзгартирмайди!” деди. Бу билан тақдирни ўзгартирадиган ибодат бор демоқчими?

Жавоб: “Бундай назр тақдирни ўзгартирмайди” дейиш бошқа назр ёки бошқа ишлар тақдирни ўзгартиради деган маънога келади. Бу эса умуман нотўғри. Қазо-и муаллақ туркумидан бўлганлардан ташқари тақдир ўзгармайди, уни ҳеч ким ва ҳеч нарса ҳам ўзгартира олмайди. Икки ояти карима маоли қуйидагича:

“Менинг сўзим ўзгармас ва мен бандаларга зулм қилувчи эмасман.” (Қоф, 29)

Батафсил


Назр қилиш ва шам ёқиш

Савол: Мақбараларга келиб қўй сўйишни назр қилиш ва у жойларда шам ёқиш хурофотми?

Жавоб: Бу нарсалар янгидан чиққан эмас. Фиқҳ китобларимизда барчаси батафсил тушунтирилган:

Бир назрни Аллоҳу таоло учун назр қилиш ва мақбаралардаги фақирларга бериш керак. “Ё Рабби! Хасталигимга шифо берсанг, фалон авлиёнинг мақбараси ёнидаги фақирларга шу пулни сен учун назр қилдим. Садақа савобини эса бу авлиёнинг руҳига бағишладим” дейиш лозим. (Радд-ул мухтор)

Батафсил


Назр ва қасам каффорати

Савол: Назр қилган нарсасини бажо келтирмай ўрнига қасам каффорати берса бўладими? Бутун зиёратгоҳларнинг ёнида Диний идора томонидан осилган бир лавҳа туради. Унда "мақбарага назр қилинмайди" дейилган. Шу тўғрими? Байҳақий ривоят қилган “Назрда нималигини аниқ айтмаган, гуноҳ бўлган ёки кучи етмайдиган нарсани назр қилган кишининг каффорати қасам каффоратидир” маолидаги ҳадисини изоҳлаб берасизми?

Жавоб: Ҳадиси шарифда шу уч хусус билдирилган:

1. "Назр қилдим"- деса-ю, лекин нималигини айтмаса ва ният қилмаса қасам каффорати беради.

Батафсил


Назрнинг гўштидан кимлар ея олмайди

Савол: Назр қилиб сўйилган молнинг гўштидан кимлар ейиши мумкин эмас?

Жавоб: Фақир ёки бой киши назр қилган бўлса, ўзи бу гўштдан ея олмайди ва закот берилиши жоиз бўлмаган ота-онасига, бобосига, фарзандларига, неварасига, эрига ёки аёлига, фақир бўлсалар ҳам бермайди. Улар бундан еса ёки берилса, ейилган гўштнинг қийматини фақирларга садақа қилиб беради. Бошқатдан мол сўйиш керак эмас. Қариндошидан ёки уйидагилардан закотини бериши жоиз бўлган катта-кичик барчаси ея олади.

Батафсил


Назр билан назр қурбони бошқа

Савол: "Назр" билан "назр қурбони" орасидаги фарқлар, диққат қаратилиши керак бўлган хусуслар қайси?

Жавоб: Моддалар ҳолида билдирамиз:

1. Назр билан назр қурбони бошқа-бошқадир. “Хаста яқиним соғайиб кетса, Аллоҳ розилиги учун бир хўроз сўйиб, гўштини фақирга садақа қиламан” деган киши хўрозни сўйиб, гўштини бир фақирга беради. Фақирга садақа қиламан демаса ҳам назрлар фақирларга берилгани учун саҳиҳ бўлади. “Хўроз сўйишни назр қилдим” деса ҳам назр саҳиҳ бўлади. Қурбонлик моллар туя, сигир ва қўй-эчкилардир. Бу моллардан бошқаси қурбонликка назр қилинмайди. Шунинг учун хўроздан қурбонлик назр қилиш жоиз эмас.

Батафсил


Назрнинг шартларга мос бўлиши

Савол: Бир назримни бажо келтиришим учун назрнинг шартларга мос бўлиши керакми?

Жавоб: Ҳа, назр қилинган нарсанинг бажарилиши лозим бўлиши учун назрнинг шартларга мос бўлиши керак. Мисоллар билан тушунтирамиз:

1. Бир фарз-и айн ёки вожиб жинсидан бўлиши керак. Масалан, рўза, намоз, садақа каби. “Фалон ишим ҳал бўлса, юз метрга югураман” қабилида назр қилиш саҳиҳ бўлмайди.

2. Ўзи алоҳида бир ибодат бўлиши лозим. Таҳорат олиш ўзи алоҳида бир ибодат бўлмагани учун назр бўла олмайди.

Батафсил


Назр савобини авлиёга бахшида қилиш

Савол: Яқин одами хасталикдан шифо топиши учун авлиёга назр қилиш жоизми, жоиз бўлса қандай қилинади?

Жавоб: Авлиёга назр қилиш, “Фалон ишим ҳал бўлса, Аллоҳ розилиги учун бир қўй сўйиб, савобини фалон авлиёга ҳадя қиламан, бағишлайман” дейиш жоиздир.

Ҳақиқий ислом олимлари айтганларки:

Ҳеч бир авлиё ғайбни билмайди. Аллоҳу таоло кашф ва илҳом йўли билан билдирса, фақат шуни айтишлари мумкин. 

Батафсил


Назр қандай қилинади?

Савол: Назр қилиш қандай амалга ошади? 

Жавоб: Бир нарсани назр қилиш икки хил бўлади: Мутлақ назр, шартга боғлиқ назр. 

1. Мутлақ назр: “Аллоҳ учун бир йил рўза тутаман” дейиш каби бўлиб, бирон шартга боғлиқ эмас. Буни айтаётганда ният қилмаса ҳам, гап орасида оғзидан чиқадиган бўлса, бажариши вожиб бўлади. Чунки назрда ниятсиз, ўйланмасдан гапириш худди ўзи истаб айтишдек жиддий қабул қилинади. Ҳатто “Аллоҳ учун бир кун рўза тутиш зиммамга фарз бўлсин” демоқчи бўлиб, хатолашиб “бир ой рўза тутиш” деб юборса, бир ой тутиши лозим бўлади. 

Батафсил