Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Кўринмайдиган ҳодиса ва мавжудотлар

Савол: Баъзилар: “Фаришта, жин, шайтон каби мавжудотларни кўрмаймиз. Кўринмайдиган нарсанинг ўзи йўқ”, дейди. Баъзилар эса назарни (кўз тегишини) ботил ишонч деб атайди. Бу мавзуларда оят ва ҳадислар йўқми?

Жавоб: “Фаришта, жин, шайтон каби мавжудотларни кўра олмаяпмиз, кўринмайдиган нарса эса, йўқ” деган сўз жуда ибтидойи, нотўғри ва илмга зид гап.

Дунё - имтиҳон (синов) майдонидир. Аллоҳу таоло "Бақара" сурасининг бошида ғайбга иймон келтиришни, яъни кўрмасдан туриб ишонишни буюрган. Яхши билан ёмонни, иймонли билан иймонсизни ажратиш учун имтиҳон керак. Аллоҳу таоло бандаларининг нима қила олишини, гуноҳ ё савоб содир қилишини имтиҳон қилмасдан олдин ҳам билади. Лекин, банда ҳали айб қилмасдан туриб жазоланса: “Айбим йўқ эди, адолатсизлик бўлди”, дейиши мумкин. Ана шундай анча сабаблар туфайли инсонлар имтиҳон учун дунёга юборилган.

Батафсил

Динимизда бахтсизлик, омадсизлик йўқ

Савол: Қўшниларим менга: “Сени кўрсак, бизга омадсиз бўлади, ишимиз ҳеч юришмайди”, дейишади. Сешанба куни иш қилиш бахтсизлик  келтиради деб биладиганлар ҳам бор. Динимизда бахтсизлик, омадсизлик деган нарса борми?

Жавоб: Бахт: Яхшилик келтирадиган нарса ёки белги, хайр, яхшилик, барака.

Бахтсиз: Ёмонлик ва зарар келтиради деб гумон қилинадиган нарса.

Шумланиш: Бирор нарса ёки воқеани ёмонликка йўйиш.

 

Батафсил

Фолбинлик, ботил ишончлар ва хурофотлар

Савол: Фол очиш гуноҳми? Фолбинлик, жодугарлик ва сеҳргарлик бир нарсами?

Жавоб: Юлдуз фоли, қаҳва фоли, кафт фоли каби фолнинг ҳар қандай тури хурофотдир. Ҳадиси шарифларда қуйидагича марҳамат қилинади:

“Фолбиннинг, сеҳргарнинг айтганларига ишонган киши, Қуръони каримга иймон келтирмаган бўлади.” (Табароний)

“Фол очтирган киши, фолбинга ишонмаса ҳам, қирқ кунлик намози қабул бўлмайди.” (Муслим)

 

Батафсил