Яҳудийлик

Насронийлик

Ламаизм

Тибет ва Мўғулистондаги халқнинг кўпчилиги ишонадиган бузуқ эътиқоддир. Тибетчада “Ла-ма” (устун)дан келиб чиққан бу калима ҳозирда бир унвон сифатида ишлатилади. Ламаизм буддизм билан табиатга сиғинишнинг аралашишидан ҳосил бўлган диндир.

Тибетга буддизм милоддан кейин бешинчи юз йилликда кириб келган. Еттинчи юз йилликда Тибет қироли Сронгцен Кампо тарафидан оммавий ҳолга келтирилган. Саккизинчи асрда илк марта Тибет буддистлари ташкилот сифатида расмийлаштирилди. Бугунги кунда қизил шапкали Тибет роҳиблари бу илк ташкилотнинг қолдиқларидир. Ламаизмнинг татбиқ этилган шаклида буддизм китобларини ўқиб-ўрганиш, нафсини тарбиялаш, ахлоқий ўгитлар ва тафаккур аҳамиятли ўрин эгаллайди.

Ўн биринчи асрда бир ҳинд буддисти Атиса ва 14-асрда хитойлик Цонг-капа турли реформлар қилишиб, тарафдорларига сариқ шапка кийдириб, бир ақида ўйлаб топдилар.

Ламаизмда ибодат шакли христианликнинг таъсири остида қолган. Буюк диний лидер бўлган Ламанинг ўлимидан 18 ой ўтиб, унинг руҳи кўчиб ўтди деб ҳисобланган ёш йигит танланиб етиштирилади. Ламаизм 13-асрдан бери эътиборни тортишига қармай, таъсири 17-асрда сезилди. Тибет ва Мўғулистоннинг бир бўлимида бу бузуқ эътиқод жамиятга ҳоким бўлиб, бошқарув тизими сифатида ҳокимиятини давом эттирган. 1950 йилда Хитой коммунистларининг Тибетни ишғол этиши ва буюк Ламалардан Далай Ламанинг 1959 йилда Ҳиндистонга қочиши билан бу бошқарув ниҳоясига етганди. 

Батафсил


Мажусийлик

Эрон ва Ҳиндистон халқидан бир қисми эътиқод қиладиган дин. Бу ақидада бўлганларга “Мажусий”, роҳибларига эса “Муз” дейилади. Ҳиндистон ва унинг атрофида кенг тарқалган браҳманларнинг бир бўлими бўлган мажусийлар оловга, сигирга, тимсоҳга сиғинадилар. Улар мелоддан аввал 551 йилларда Зардушт (Zarathoustra) деган бир кимса тарафидан қурилган ақидага ишонишади. Мажусийлар ўликларини кўмишмайди, махсус қурилган минораларда сақлаб, қузғунларга едиришади.

Эронликлар бир замонлар Иброҳим алайҳиссалом таблиғ қилган ҳақ динга ишонишарди. Осурийлар бу ўлкага ҳоким бўлганидан кейин “Сабийлик” номи берилган бузуқ ақидаларини ёйишни бошладилар. Сабийлар қуёш, ой, юлдузларни муқаддас борлиқ билиб, турли бутларга сиғинардилар. Ёлғиз Аллоҳга ишонишни амр этган илоҳий дин бутунлай унутилганидан кейин эронликлар сабийлик ақидасига боғландилар. 

Батафсил


Шомонизм

Нуҳ алайҳиссаломнинг учинчи ўғли Яфас юзлаган неваралари билан Осиёнинг ўрталарига жойлашди. У ерда кўпайишиб, шарқий Осиёга ва шу вақтлар мавжуд бўлган қуруқлик йўллари орқали Австралия оролларига ёйилдилар. Яфас вафотидан бир неча йиллар ўтиб, инсонлар Нуҳ алайҳиссалом ва Яфаснинг дини, насиҳатларини унутиб, бузилиб, ҳайвонлар каби яшашни бошладилар. Юлдузларга, ойга, ҳайкалларга, жинларга топина бошладилар. Турли йўлларга ажралдилар.

 

Батафсил


Ҳиндуизм

Турли қарашларни, диний ақидаларни, асотирлар ва ибодатларни ўз ичига олган, Ҳиндистонда яшайдиган ҳиндларнинг тобе бўлган ақидалари ҳамда урф-одатлари билан диний ва социал жамиятларнинг барчасига берилган ном. Ҳиндуизмнинг диний тамаллари Веда динига ва Браҳманизмга асосланган. Шу сабабли замонимизда браҳманизм билан ҳиндуизмнинг бир-бирининг ўрнига қўлланилиши кўрилмоқда.

Ҳиндуизм милоддан аввал 2000 йилнинг сўнгги юз йиллигида Ҳиндистонга ўрнашган ҳиндларнинг муқаддас ҳисоблайдиган “Ведалар” номли илк ёзувларига асосланган. У милоддан аввал 1200-500 йиллари орасида ҳинд ярим оролини ишғол этган Орийларнинг диний ақидаси ҳолига келди. кейинги асрларда баъзи ўзгаришлар бўлиб, замонимизга қадар етиб келди.

Ҳиндуизмда икки асосий ақида бор:

Биринчиси, таносуҳ, яъни руҳнинг бир бадандан бошқа баданга ўтиш ақидасидир. Ҳиндуизмга кўра, борлиқларнинг руҳлари ўлганидан кейин бошқа бир борлиқнинг баданига кира олади. Таносуҳ йўли билан руҳларнинг юксалишига ишонганлари каби қилган ишларига қараб пастки даражаларга тушишига ҳам ишонадилар.

Иккинчи асосий ақида эса каста (табақа) системасидир. Халқни тўрт синфга бўлган бу системанинг биринчи синфи Браҳманлардир. Улар браҳма ақидасининг роҳиблари ва олимларидир. Муқаддас Веда китобини ўқиш, шарҳлаш ва бошқа браҳма мансубларига йўл кўрсатиш вазифаларидир. Иккинчи синф Кришналардир. Бу синфга ҳукмдорлар, рожалар ва буюк давлат одамлари ҳамда аскарлар киради. Учинчи синф Вайансалардир. Бу синфга ҳам савдогарлар ва деҳқонлар киради. Тўртинчи синф Чудралардир. Бу синфга ишчилар, косиблар ва шу кабилар киради. Бу тўрт синфдан чиқарилганларга паря номи берилади. Бу бечораларнинг инсон каби яшашга ҳақлари йўқ. Ҳайвон каби муносабатда бўладилар. Улар тўрт синфга кирган инсонларнинг ҳақларига эга эмас.

Ҳиндуизмда яратувчи Браҳма номи берилган тангридир. Бундан ташқари, Кришна, Вишну ва Сива (Шива)дан ташкил топган уч тангри ақидаси бор. Ҳиндуизмнинг бу уч тангри ақидасига Тримурти дейилади. Бу учлик ақидасидан ташқари, ҳиндуизмда ҳисобсиз тангрилари ҳам бор. Айниқса тоғлар, ирмоқлар ва ҳайвонлар муқаддас илоҳий борлиқ сифатида қабул қилинади. Ҳозиргача сигир Ҳиндистоннинг энг муқаддас ҳайвонидир. Чунки у бутун инсон бўлмаган махлуқларнинг рамзидир. Уни ўлдириш бир браҳманни ўлдириш каби бўлиб, авф этилмайди. Бошқа муқаддас жойлар Ганга дарёси ва Банорас шаҳридир. Уларга кўра, Ганга дарёси инсоннинг гуноҳларини тозалайди.  Банорасда ўлган Шиванинг иноятига қовушади.

Ҳиндуизмда диний амр ва тақиқлари Манава Дҳарина Шастра номли муқаддас китобларида ёзилган. Бу муқаддас китобдан бошқа Браҳманалар, Упанишадлар, Пураналар, Маҳабхараталар ва Рамаяналар номли муқаддас китоблари ҳам бор.

Ҳиндуизмда инсонни тангриларга етказадиган бир қанча йўл бордир. Булардан бири йогадир. Бирлик маъносига келувчи йога ҳам психологик бир тартиб, ҳам қиймат берилган нарса билан  бирлашиш ғояси билан нафас олишни назорат қилиш фаолиятидир. Тангриларга қовуштирадиган иккинчи аҳамиятли йўл Тантризмдир.

Ибодатларнинг муҳим қисми қутулишни таъмин этувчи уч асосда тўпланган. Биринчиси, гўзал амаллардир. (Масалан, ўлганлар учун қурбонлик сўйиш, қуёшга ҳурмат кўрсатиш, уйда ҳар доим олов ёқиш, туғилиш, ўлиш ва тўйларда ибодат этиш, муқаддас китобларни ўқиш.)

Иккинчиси, ҳақиққат билимидир. Бутун борлиқларнинг асли ягона ҳақиқатдир. Бу ҳақиқатга етиш учун роҳиб бўлиш ва дунёни тарк этиш лозимдир.

Учинчиси, тангри билан бирга бўлиш. Бу ҳам ибодат билан бўлади. Ҳиндуизмда сиғиниш персонал бўлиши мумкин. Бунга пужа дейилади. Қурбон маросимларига жажна дейилади. Ҳар бир киши учун туғилганидан ўлимига қадар 12 маросим қилинади.

Ҳиндуизмда асосий ахлоқ қоидаси нафсга ҳокимлик қилиш ва ўз ҳақидан воз кечувчи бўлишидир. Каста системаларидан чиқиб кетмаслик учун қаттиқ куч сарфлаш, браҳманларнинг қонунларига бўйсуниш, аёлларга ҳақ-ҳуқуқ бермаслик ва паряларни қурбонлик ҳайвонлари каби қабул этиш ҳиндуизмнинг социал идеалини майдонга чиқармоқда.

Қурувчисининг йўқлиги, таносуҳ ақидаси ва ҳайвон гўшти емаслик каби хусусиятлари билан бошқа динлардан ажралиб турувчи ҳиндуизм исломиятдан кейин баъзи ўзгаришларга учради. Тавҳид ақидасини ҳимоя қилганлар бўлган. Яқин ўтмишда ғарб билан алоқалари натижасида ҳиндуизм ичида реформалар бошланди. 1828 йили Ромохан Райнинг қурган Браҳмо Самаж (Барҳманинг жамияти) билан 1875 йили Дайананда Сарвастининг қурган Арйа Сомал (Аслзодалар жамияти) ҳиндуизмга кўп тангриликдан ва тасвирга сиғинишдан тозаловчи бир шакл беришга уриндилар. Махатма Ганди зўрлик ишлатмаслик, уйланмаслик ва  толереантлик каби эски ҳинд анъаналарини янги социал ва сиёсий шартларга мослади. 

Батафсил


Буддизм

Браҳма ақидасининг ўзгартирилган бир шаклидир. Будданинг фалсафий тушунчаларини қабул этиб, унинг йўлида юришдир.

Будда милоддан тахминан 560 йил аввал Ҳиндистонда Банорас шаҳридан160 км шимолида жойлашган Капилавасту (Лумбини) қишлоғида туғилган. Ҳақиқий исми Гуатама ёки Готамадир. Будда номи унга кейинчалик берилган лақаб бўлиб, мунаввар (ойдин), илҳомга қовушган деган маънони беради.

Будда бир инсон, отаси эса бир бекликнинг ҳокими эди. Ривоятга кўра, онаси турли тушлар кўриб, буларни отасига айтади. Отаси унинг ҳукмдор ёки илҳомга қовушган бир киши бўлишини хоҳламагани учун саройда сақлайди. Лекин Будда 29 ёшида отасининг саройидан қочиб, бир ўрмонда узлатга чекинади. У ерда шиддатли риёзат чекади. Риёзат билан ҳеч нарсани ҳал этиб бўлмаслигини англаб, нормал ҳаётга қайтади ва тафаккурга берилади.

 

Батафсил


Браҳманизм

Браҳманизм авлоддан-авлодга ўтадиган, касталарга бўлинишга асосланган жамоатчилик ақидасини ўз ичига олган ҳинд динидир. Каста имтиёз жиҳатидан юқоридан пастга қараб, ўлчовлари чекланган жамият синфларидир. Ҳиндистондаги ислом олимларидан Мазҳари Жон-и Жонон ҳазратлари айтадики: “Браҳманизм Исо алайҳиссаломнинг туғилишидан асрларча аввал Ҳиндистонга туширилган ҳақиқий, илоҳий бир дин эди. Кейинчалик бузилиб, кофир бўлдилар.” (14-мактуб)

Браҳманлар бир яратувчига ишонсалар ҳам, пайғамбарларга ишонмайдилар. Бузуқ ақидаларига кўра, Браҳма энг етук ва доим сукут сақлайдиган бир илоҳ бўлиб, барча нарсанинг аслидир. Лекин бу илоҳ бошқа илоҳ воситасида ишларини бажаради. Улардан бири Вишну, наригиси Сивадир.

Браҳманларга кўра, Браҳма дунёни ва барча нарсани яратган. Бутун яратиш ишларини у қилади, унинг аломати қуёшдир. Вишну ақлдир. Ҳамма нарсани ҳимоя қиладиган, яъни ҳимояловчи илоҳдир. Ичида бўлган замонга ҳукм этади. Аломати сувдир. Сива эса ҳаёт ва ўлим тангрисидир. Ичида бўлган замонга ва келажакка ҳукм этади. Адолат ва интиқом унинг ишидир. Аломати оловдир.

Браҳманлар тангрилари Вишнунинг самода яшашига ишонадилар. Бошқа тангрилар Вишнуга ер юзида шайтонлар пайдо бўлганлигини, осойишталик ва интизомни бузганликларини ва уларни жазолаш учун ер юзида инсон шаклида туғилиши лозимлигини айтадилар.

Браҳма ақидасига кўра, Вишну ҳозирга қадар дунёга 9 марта турли шаклларда (инсон, ҳайвон ёки гул) келган. Ҳозирда унинг ўнинчи келиши кутилмоқда. Вишнунинг дунёга бир ҳайвон сифатида келиши сабабли ҳайвон ўлдириш тақиқланган. Шунинг учун ақидапараст браҳманлар асло гўшт емайдилар.

Браҳманларнинг бир бўлими бўлган мажусийлар оловга, сигирга ва тимсоҳга сиғинадилар, ўликларини кўммайдилар. Минораларда сақлаб, уларни қузғунларга едирадилар. Бошқа бир бўлими сихлардир. Яна ҳиндуистлар ҳам бор. Улар пастки табақа халқнинг бутун хурофотларига ишонадилар. Бу ақиданинг энди ҳеч бир қиймати қолмаган, бутунлай чегарасидан чиққан.

Браҳман ақидасида бутлар ҳам бор. Бутларнинг жинси, маъноси, ейиладиган ва ейилмайдиган нарсалар, гуноҳлар ва буларга бериладиган жазолар Манава Дҳарина Шастра китобларида ёзилган.

Браҳманларнинг тўрт синфи

Инсонларни тўрт синфга бўладилар:

1- Браҳманлар. Жуда обрў-эътиборли бўлиб, сўзларига ҳеч ким қарши чиқолмайди. Улар ақидаларининг муқаддас роҳибларидир. Вазифалари Муқаддас Видо китобини ўқиш ва бошқа браҳма мансубларига йўл кўрсатишдир. Ҳеч ким амрларига қарши чиқмайди. Барча улардан тортиниб турадилар.

2- Жангчилар. Бу синфга ҳукмдор, рожа ва буюк давлат одамлари киради. Уларга Кришна дейилади.

3- Савдогарлар, деҳқонлар. Уларга Вайанса дейишади.

4- Қишлоқликлар, ишчилар ва хизматчилар.

Бу тўрт синфдан чиқарилган кишиларга Паря номи берилади. Уларга ҳайвон каби муносабатда бўладилар. Инсон каби яшашга ҳақлари йўқ. Бошқа синфдаги инсонлар билан бутун алоқалари узилади.

Браҳманлар инсонларга браҳман роҳибларининг сўзларини тинглаш ва уларга ҳамма вақт бўйсуниш, Манава китобига кўра амал қилиш, парялар билан ҳеч алоқа қилмаслик, ҳеч бир жонзотни ўлдирмаслик каби хусусларни талқин этадилар. Ҳозирги кунга қадар Ҳиндистонда сигир энг муқаддас ҳайвондир. Инсон бўлмаган бутун махлуқларнинг рамзидир. Уни ўлдириш, бир браҳманни ўлдириш билан баробар бўлиб, асло авф этилмайди. Руҳ ва бадан ҳақида билим бермайдилар. Таносуҳга, яъни инсон ўлганидан кейин руҳининг такрор бошқа бир шаклда дунёга келишига ишонадилар. Инсонни муқаддас бир борлиқ сифатида қабул этадилар. Лекин аёлларга ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқ берилмаган.

Ҳиндистонда Ганга дарёсини муқаддас ҳисоблайдилар. Бу дарёда чўмилишни, унинг сувини ичишни, ўлганларини бу дарёга оқизишни муқаддас вазифа деб биладилар.

Батафсил


Бугунги Таврот ва Инжиллар

Савол: Бугунги Таврот ва Инжиллар ҳақида маълумот бера оласизми?

Жавоб: Яхшилаб тадқиқ этилса, Таврот ва Инжилда мавжуд ёзувларнинг уч манбадан келганлиги маълум бўлади:

1) Буларнинг баъзи жумлалари Аллоҳнинг каломи бўлиши мумкин.

2) Яна баъзи қисмларда ўтган маълумотлар Пайғамбарлар тарафидан айтилган бўлиши мумкин.

 

Батафсил


Яҳудийлик, Таврот ва Талмуд

Савол: Яҳудийликнинг тарихи қандай?

Жавоб: Иброҳим алайҳиссалом Улул-азм пайғамбарлардандир. У на яҳудий, на насроний эди. Ҳақиқий мусулмон эди. Иброҳим алайҳиссалом Бани Исроилнинг, яъни яҳудийларнинг ва арабларнинг бобосидир. Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳам боболаридан бўлади.

Галдонийларнинг маркази Бобил шаҳри эди. Подшоларига Намруд дейишарди. Галдонийлар у вақтларда қуёшга, ойга, юлдузларга сиғинишарди. Буларни тимсол этувчи турли бутлар ясагандилар. Намрудлар ҳам бутлар орасида эди. Аллоҳу таоло Иброҳим алайҳиссаломни уларга Пайғамбар этиб юборди. Лекин қавми иймон келтирмади. У муборак Пайғамбарни оловда ёқмоқчи бўлдилар, лекин Аллоҳу таоло уни соғ-саломат сақлади. Кунларча ўтин тўплаб ёққан гулханнинг ичи Иброҳим алайҳиссалом учун яшил боғчага айланди. Бу мўъжизани кўриб ҳам кўплар иймон этмади.

 

Батафсил