Ҳаром молдан закот, садақа бериладими?

Савол: Ҳаромдан келган пул билан садақа берилса нима бўлади?

Жавоб: Ҳаромдан келган мол-мулк билан садақа берилса, олган фақир ҳам ҳаромдан келганлигини билиб туриб, "Аллоҳ рози бўлсин" деса ёки "Аллоҳ қабул этсин" деса, берган ҳам "омин" деса, иккиси ҳам куфрга тушади.

Бир кишининг қўлидаги мол ҳаромдан келганини билмагунча ўғирланган ёки қимордан ютган бўлса ҳам қўлидаги бу мол унинг ҳалол мулки деб қабул қилинади. Буни берганида мулки ҳабис бўлса ҳам олиш жоиздир. Берилаётган молнинг ҳаромлиги аниқ маълум бўлса, буни олиш жоиз эмас.

Батафсил

Закот яширинча бериладими?

Савол: Закотни яширин берган яхшими ёки очиқча берган? Очиқча бериш риё бўлмайдими?

Жавоб: Фарз бўлган закотни очиқча бериш риё бўлмайди, янада савоблироқ бўлади. Закотнинг бундай очиқча берилиши закотини бермаган деган туҳматдан қутқаради, бошқаларга ҳам ўрнак бўлади. Ибни Обидин яширинча берилган нофила садақанинг савоби очиқча берилгандан 70 марта ортиқ деб айтган. Очиқча берилган закотнинг савоби эса яширинча берилгандан 25 баравар ортиқ, деб айтган.

Батафсил

Закот ёки садақа сўрамоқ

Савол: Закот ёки садақа сўраш дурустми?

Жавоб: Бир кунлик егулиги бор кишининг закот ёки садақа сўраши ҳаромдир. Лекин сўрамасдан берилган садақани, закотни олиши жоиз. Муҳтож бўлмаган фақирнинг берилган закот ёки садақани олмагани афзал. Бир саҳоба закот тўплаш вазифасини сўраганида жаноби Расулуллоҳ “Сени одамлар ювиб ташлаган кирларни тўплашга масъул қилишни истамайман” дедилар. (Ибни Ҳузайма)

Закот сифатида берилган бир туяни сўраган одамга “Семиз кимсанинг иссиқда терлаган бадани ювилган кир сув ичиладими? Закот мана шундай кир кабидир” деб айтилди. (Имом Молик)

 

Батафсил

Кўзмунчоқ

Савол: Кўзмунчоқ тақиш жоизми?

Жавоб: Ҳа, жоиз. Ибни Обидин ҳазратлари бундай деганлар: «Назар, кўз тегмаслиги учун полизга суяк, тулуп [ҳуркитувчи], ҳайвон калласи қўйиш жоиздир. Бир хотин полиздаги ҳосилга кўз тегмаслиги учун нима қилиш кераклигини сўраганида Пайғамбаримиз “Полизга ҳайвон калла суягини ос” деб буюрдилар. Қараган киши аввал буни кўриб, полиздаги ҳосилни кейин кўради.» (Радд-ул мухтор, 5-жилд, 232 ва 275-саҳифалар)

Батафсил

Парик тақиш

Савол: Аёлларнинг одам ёки ҳайвон тукларидан ёхуд нейлондан ишлаб чиқарилган парик тақиши динан жоизми?

Жавоб: Аёл кишининг одам сочини, ўз сочи орасига ўриб бирлаштирмасдан, уни ип, бант билан боғлашининг ва ҳайвон туклари қўшишининг ҳаром эмаслиги “Ибни Обидин”, “Ҳадийқа” ва “Фатаво-и кубро”да ёзилган.

Батафсил

Кўзга сурма қўйиш

Савол: Эркакларнинг кўзига сурма қўйиши жоизми?

Жавоб: Эркакларнинг безаниш, зийнат учун сурма қўйишлари жоиз эмас. Лекин шифо мақсадида сурма қўйишлари жоиз. Киприкларнинг тўкилмаслиги, кўзлар қувватланиши учун сурма қўйиш фойдалидир. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Исмид билан кўзларингизга сурма қўйинг! Чунки бу кўзларни қувватлантиради, киприкларни кўпайтиради.” (Термизий)

[Пайғамбаримиз ҳар кечаси сурма қўйганлиги билдирилган.]

 

Батафсил