Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Татуировка қилдириш

Савол: Татуировка қилдириш гуноҳми?

Жавоб: Ҳа, гуноҳ.

Савол: Баданига татуировка ишлатган киши нима қилиши керак? Таҳорат ва ғуслга зарари борми?

Жавоб: Татуировка қилдиришнинг жоиз эмаслиги ҳадиси шарифларда билдирилган.

Батафсил

Ботокс ишлатиш

Савол: Аёлларнинг ботокс қилдиришлари жоизми? Ботокс юздаги ажинларни кетказиш, янада ёшроқ кўриниш учун ишланадиган пластик амалиётдир.

Жавоб: Косметика китобларида шундай дейилган:

Ботокс “Clostridium botulinum” номли бактерия томонидан ишлаб чиқариладиган оқсил ҳисобланади. Бу модда асаблардан мушакларга электр сигналларининг ўтишига тўсқинлик қилиб, қўлланилган соҳадаги мушак фаолиятини вақтинча камайтиради.

Батафсил

Хастага қон бериш (донорлик)

Савол: Қон ҳам, инсоннинг бошқа органлари ҳам бошқага берилмайди, дейишади. Зарурат бўлганда ҳам берилмайдими?

Жавоб: Қийматли дин китобларида шундай билдирилган:

“Зарурат бўлганда ҳаромлар мубоҳ ҳолга келади.” (Радд-ул мухтор)

“Заруратсиз инсоннинг бир аъзосидан фойдаланиш ҳаромдир. Қўлланиши ҳаром бўлган нарсани дори сифатида ейиш ва ичиш ҳам жоиз эмас.” (Дурр-ул мухтор)

 

Батафсил