Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Миссионерлар тўқиб чиқарган хурофотлар

Савол: Интернетда тарқалаётган “Шайх Аҳмад васиятномаси” аслида нима?

Жавоб: 1950 йилда “Шайх Аҳмад васиятномаси” деб номланган, ислом алифбосида ёзилган кичик бир рисолани ўқиган эдим. Кейинчалик бу рисола қоғозларда варақа сифатида босилиб чиқди. Интернет пайдо бўлгач, миссионерлар томонидан яна қайта тарқатилаётгани кузатилмоқда. Муштарийларимиз бу эскирган хурофотга алданиб қолмасликлари учун бу ҳақда қайта ёзишга мажбур бўлдик. Вақт ўтиши билан бу матн вазиятга қараб ўзгартириб турилган. Илгари буни ёзган одам “Чироқчи” деб тақдим қилинарди. Кейинчалик ваҳҳобийларнинг мақбара душманлиги оқибатида чироқчилик ҳам қоралангани учун “Ҳарам калитдори” деб тақдим қилина бошланди.

Батафсил

Руҳ ва бадан

Савол: "Аъроф" сурасининг 172-оятидаги “Қолу бало” ибораси таъвил қилиниб, руҳлар баданлардан олдин яратилганлиги айтилмоқда. Тўғриси қандай?

Жавоб: Имоми Ғазолий ҳазратлари бундай деганлар: Одам алайҳиссалом яратилиб, бели масҳ этилгач, унинг насли зарралар ҳолида чиқди. Уларнинг бир қисми ўнг томонидан, бир қисми чап томонидан жой олди. Аллоҳу таоло буюрдики:

- Мана бу ўнг томондагилар жаннат аҳлининг амалини ишлайдиган бўлгани учун жаннатийдирлар. Уларнинг амалларидан Менга бирор фойда ёки зарар йўқдир. Бу чап томондагилар эса жаҳаннам аҳлининг амалини ишлайдиган бўлгани учун дўзахийдир. Улардан ҳам Менга бирор фойда ёки зарар йўқдир.

Батафсил

Таносуҳ (реинкарнация) йўқ

Савол: Реинкарнация деган нарса борми? Унга ишониш тўғрими?

Жавоб: Реинкарнация деганда - руҳнинг инсондан инсонга ўтиши, дунёга бошқа бадан билан келиш, таносуҳда эса - руҳнинг ҳам инсонга, ҳам ҳайвон, ўсимлик ва жонсиз нарсаларга ўтиши тушунилади. Бу атамалар баъзан бир-бирининг ўрнида ҳам қўлланилади.

Имоми Раббоний ҳазратлари бундай билдирганлар: Қалблари хаста, илми оз бўлган баъзи кимсалар, ҳатто ўзларини шайх деб танитувчи баъзи динсизлар таносуҳга ишонишади. Улар: “Руҳлар камолга етмасдан олдин бир бадандан айрилса, бошқа бир баданга ўтади. Камолга етгач, инсонларга келмайди, таносуҳ йўли билан покланган бўлади” дейишади ва таносуҳ ҳақида кўплаб ҳикоялар тўқиб чиқаришади.

Батафсил