Спирт, одеколон ва атир

Савол: Спиртларнинг барча тури нажсми?

Жавоб: Ҳаром ва нажс бўлгани фақатгина этил спиртидир. Бошқалари ҳам кимёда "спирт" деб аталади. Улар нажс эмас. Намоз ўқишдан аввал этил спиртини тозалаш керак.

Савол: Одеколон, йод ва атир каби спиртли аралашма сепилган кийим билан намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Жоиз. "Спирт дори, ҳид ёки сув каби нарсаларга бирор фойдани кўзлаб аралаштирилганида, аралашма тоза бўлади." (Ислом ахлоқи)

Демак спирт, одеколон, йод ва атир каби суюқликларга бир манфаат учун аралаштирилганидан намозга моне бўлмайди. Ҳеч қандай фойдас кўзланмай аралаштирилса, аралашма тоза бўлмайди. Масалан сувга спирт аралштириб, уни кийимга сепсак, бу кийим билан намоз ўқилмайди.

Батафсил


Нажосат қандай тозаланади?

Савол: Нажосат қандай тозаланади?

Жавоб: Нажосат хоҳлаган тоза сув билан, таҳорат ва ғусл олишга яроқли сув билан, сирка (уксус) ҳамда гул суви каби суюқ ёғлар билан тозаланади. Таҳоратда, ғуслда ишлатилган сувга “мустамал сув” дейилади. Бу сув тоза, лекин ҳадасни тозаловчи эмас. Яъни бу билан нажосатни тозаласа бўлади, лекин таҳорат ва ғусл олинмайди.

Савол: Буғдой хирмонининг бир жойига мол сийса, шу жойни аниқ билмасдан, тахмин қилинган жойни ювиш билан буғдой тоза жеб қабул қилинадими?

Жавоб: Ҳа. (Ҳадиқа)

 

Батафсил


Нажс ва нажс бўлмаганлар

Савол: Кийим кир бўлса, нажс бўладими? Нажосат теккан кийимларни қанча марта ювиш керак?

Жавоб: Нажосат тегмаган кийимлар кирдан тозаланиш учун ювилади. Кир нажс эмас. Бир марта ювилса ҳам бўлади, умуман ювилмаса ҳам нажс эмас.

Нажосат теккан кийимларни ювишнинг маълум бир сони йўқ. Бир марта ювганда нажосат кетса, кифоя. Нажосат кетганидан кейин ранги ва ҳиди қолса ҳам зарари йўқ. Иссиқ сув билан ёки совунли ва кир ювиш кукуни (порошок) билан ювиш шарт эмас.

 

Батафсил


Нажосатнинг қанча миқдори намозга моне?

Савол: Нажосатдан таҳорат дегани нима?

Жавоб: Баданда, либосда ва намоз ўқийдиган жойда нажосат, ифлослик бўлмаслигидир. Бош кийим, рўмол, салла, маҳси ва наълин ҳам либосга киради. Бўйнига ўралган шарфнинг осилиб турган қисми намоз ўқиётган киши билан бирга ҳаракат қилгани учун у ҳам либосга киради ва тоза бўлмаса, намоз қабул бўлмайди.

Жойнамознинг оёқ босиб турган ва бошини қўядиган жойи тоза бўлса, бошқа жойида нажосат бўлса ҳам намоз қабул бўлади. Чунки жойнамоз либос каби бадан билан бирга ҳаракат қилмайди. Лекин оғзи бекитилган шиша идиш ичида идрор олиб юрган кишининг намози жоиз бўлмайди. Чунки шиша бавл (идрор)нинг ҳосил бўладиган жойи эмас.

Батафсил


Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил


Либос ва гиламлардаги нажосат

Савол: Тоза ва ифлос кийимларни бирга ювишнинг зарари борми?

Жавоб: Сийдик теккан, қон теккан кийимларни нажс тегмаган кийимлар билан бирга ювишнинг зарари йўқ.

Савол: Гўдакларнинг таглиги ювилган пластмасса тоғорада бошқаларнинг нажс тегмаган кийимларини ювса бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Батафсил


Гўдаклар ва нажосат

Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)

Батафсил


Таҳоратли юришнинг фазилати

Савол: Таҳоратли юришнинг қандай фазилатлари бор?

Жавоб: Таҳоратли юришнинг фазилатлари кўп. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Таҳоратли юрган киши мисоли рўза тутган кабидир.” (Дайламий)

“Чиройлик қилиб олинган таҳорат имоннинг ярмидир.” (Ибни Ҳиббон)

“Таҳорат олган кишининг гуноҳлари дарахтнинг барглари тўкилганидек тўкилади.” (Табароний)

“Жон олувчи фаришта келганида таҳоратли бўлган киши шаҳидлик мартабасига эришади.” (Табароний)

Батафсил


Мисвокнинг аҳамияти

Савол: Мисвок ишлатишнинг қандай аҳамияти бор? Уни ишлатаётганда нималарга диққат қилишимиз керак?

Жавоб: Бугунги кунда замонавий тиббиётнинг тиш соғлиги борасида энди ўйлаб топаётган даволаш усулларини исломият 14 аср аввал билдирган. Тиш соғлигига катта фойда берадиган мисвок жуда оддий ва энг яхши тиш тозалаш воситасидир. Тиш чиришининг олдини олиш учун мисвок ишлатиш жуда фойдалидир.

Батафсил


Таҳорат ва сувнинг турлари

Савол: Денгиз суви билан ёки ичида таёқчасимон микроб бўлган ичилмайдиган сув билан таҳорат олса бўладими? Ғусл қилаётганида совун идишдаги сувга тушиб кетса, бу сув билан ғусл олишнинг зарари йўқми? Ичига айрон, сирка тўкилган сув билан таҳорат олса бўладими?

Жавоб: Денгиз суви тоза. Ундан ичса ҳам бўлади. Лекин шўр бўлгани учун ичилмаганига қараб “бу билан таҳорат олишга ҳам бўлмайди, ғусл қилинмайди” деган қоида йўқ. Яъни “таҳорат ва ғуслда ишлатиладиган сув албатта ичишга яроқли бўлиш керак” деган қоида йўқ. Масалан нажс бўлгани учун ичишга яроқсиз сув билан таҳорат олинмайди.

Батафсил