Қарз бериш ёки олиш

Савол: Қандай ҳолатларда қарз олиш жоиз?

Жавоб: Қуйидаги уч ҳолатда қарз сўраш жоиз бўлади:

1. Нафақа олиш учун. Керакли озиқ-овқат каби керакли кийимлар ҳам нафақага киради.

2. Уй олиш, ижарада ўтириш, совуқдан сақланиш мақсадида кийим олиш ёки даволаниш сарф-харажатлари каби эҳтиёжлар учун.

3. Мавқеи, лавозими сабабли одатга кўра кийиниш учун.

 

Батафсил

Қарзини инкор қилиш

Савол: Бир дўкончига қарзим бор эди. Уни тўладим. Дўкончи орадан бироз вақт ўтганидан кейин яна қарзимни тўлашимни сўради. “Тўлаганингда қарз дафтаридан ўчирардим” деди. Мен бердим деб қасам ичдим, у ҳам бермадинг дея қасам ичди. Қайси биримиз ҳақлимиз?

Жавоб: Қарзни икки гувоҳ ёнида тўлашингиз керак эди. Ёки тилхатингиз бўлса, уни қайтариб олиш керак эди. Ёхуд қарзингизни кўз ўнгингизда дафтардан ўчиртиришингиз лозим эди. Буларнинг ҳеч бирини қилмаганингизга кўра, қарзни такрор тўлашга тўғри келади. Сотувчининг қасамига эътибор берилади. (Ҳидоя)

 

Батафсил

Қарзни кечиктириш жазоси

Савол: Қарзни тўламай кечиктириш гуноҳми?

Жавоб: Қарзини вақтида тўламаган кимса қарз берувчига келиб яна муҳлат сўраши лозим. Қарзни тўлаш имкони бўлгани ҳолда уни кечиктириш гуноҳдир. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Ҳар қандай бир одам имкони бўлган ҳолда қарзини бермай кечиктирса [қарзини бергунча] ҳар кун амал дафтарига зулм қилиш гуноҳи ёзилади.” (Табароний)

“Қарзни қайтармаслик нияти билан олган кимса қиёматга ўғри сифатида киради.” (Ибни Можа)

 

Батафсил

Руҳнинг моҳияти ва руҳ чақириш

Савол: Руҳнинг моҳияти нима? Руҳ уйқудалигмизда худди ўлимдагидек бадандан ажраладими?

Жавоб: Руҳнинг моҳиятини билиш имконсиздир. Ояти каримада маолан бундай деб буюрилган: “Сендан руҳ ҳақида сўрайдиганларга айт: Руҳ Раббимнинг ишидандир, сизларга эса жуда оз илм берилган”. (Исро, 85)

Ақл етадиган маълумотларни англайдиган, сезги аъзоларидан мияга келадиган туйғуларни қабул қиладиган, бадандаги барча куч ва ҳаракатларни бошқарадиган ҳамда ишлатадиган қувват руҳдир. Руҳ кўз воситасида рангларни, қулоқ орқали товушларни қабул қилади, асабларни ишлатади. Мушакларни ҳаракатга келтиради ва шу тариқа баданга иш қилдиради.

Батафсил

Жинлар

Савол: Жин деган мавжудот борми? Агар бор бўлса, улар ҳам одамларга ўхшаб эркак ва аёл қилиб яратилганми ва амалларидан жавобгарми?

Жавоб: Инсонлар дастлаб тупроқдан яратилганидек жинлар ҳам ўтдан яратилган. Жинларнинг ҳам эркаги ва аёли бўлади. Уларнинг уйланиши, уй-жойлари, еб-ичишлари, кўпайишлари, ўлишлари ҳақида ҳамда Муҳаммад алайҳиссалом уларга ҳам Пайғамбар сифатида юборилгани, Қуръони каримни тинглашлари, ибодат қилишлари, садақа беришлари, яхши амалларига савоб берилиши, кофир жинлар жаҳаннамга, мўмин жинлар эса жаннатга кириши ва жаннатда Аллоҳу таолони кўришлари ҳақида турли китобларда ёзилган.

Жинларнинг инсон олимларига савол бериб фатво олишлари, инсонларга ваъз қилишлари, шеър ўқиб эшиттиришлари, касалликларни даволаш ва дориларни ўргатишлари, инсондан қўрқишлари ва инсонларга итоат қилишлари ҳақида олимларимизнинг кўплаб асарлари, ёзувлари мавжуд. Бу китоблар жинларнинг мавжудлигини кўрсатади.

Батафсил

Жин ва иллюзия

Савол: Жинларни иллюзия (шарпа, хаёл) дейдиганлар бор, шу тўғрими?

Жавоб: Баъзи кимсаларнинг жинларни хаёл (иллюзия) деб ўйлаб, уларни инкор қилишлари нотўғри. Қўрққанда кўзга кўрингандай туюладиган  шарпа, хаёллар, албатта, ҳақиқатда мавжуд эмас. Бироқ, бу хаёлларни жин деб гумон қилиш - жин ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасликни англатади.

Бирор нарсани “йўқ” дея олиш учун аввало ўша нарсани таниш керак. Танимасдан туриб “йўқ” дейиш  нодонларча гап бўлади. Бундай кишиларни илм арбоби деб аташ ўринсиз. Барча пайғамбарлар хабар берган ва айниқса, Пайғамбаримиз турли вақтларда билдирган ҳақиқатни ақлга ёки тажрибага таянмасдан, шунчаки гумон билан “йўқ” деб инкор этиш илм аҳлига ярашадиган иш эмас.

Батафсил