Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Кимёвий ўзгаришлар

Савол: Биз Европада яшаймиз. Тўнғиз ёғидан ясалган совунлар ва шароб сиркаларидан фойдаланиш жоизми?

Жавоб: Кофир мусулмон бўлганида пок бўлгани, ҳатто гуноҳлари савобга айлангани каби шароб ҳам бутунлай сиркага айланганда пок сирка ҳолига келади. Сифатли узумдан ясалган шаробнинг сиркаси ҳам сифатли бўлади. “Ал-фиқҳу алал мазоҳиби арбаъа” китобида билдирилган ҳадиси шарифда “Энг яхши сирка шаробдан ясалган сиркадир” деб марҳамат қилинган. (Байҳақий)

Батафсил

Аёлларга ва эркакларга ўхшаш

Савол: Баъзи тўйларида кўнгилхушлик учун бир эркакка хотин кийими кийдирилиб, олиб қочишади. Қизларга ҳам эркак лисоби кийдиришади. Бундай ишлар дурустми?

Жавоб: Ўйин, ҳазил учун бўлса ҳам эркак киши заруратсиз аёллар либосини киймаслиги керак. Пайғамбаримиз эркак либоси кийиб найза билан қуролланган бир аёлни кўрганларида “Эркакларга ўхшаган хотинларга ва хотинларга ўхшаган эркакларга Аллоҳ лаънат қилсин!” деганлар. (Табароний)

Расулуллоҳ қўл ва оёқларига хина қўйиб хотинларга ўхшашга уринган бир кимсани сургун қилгандилар. (Абу Довуд)

Бир ҳадиси шарифда “Ота-онасига осий бўлган кимса, ўзини эркакка ўхшатмоқчи бўлган хотиг ва даюс жаннатга кира олмайди” деб марҳамат қилганлар. (Насоий)

 

Батафсил

Фарзандларига қўғирчоқ олиш

Савол: Болаларга қўғирчоқ, ўйинчоқ айиқча олиш жоизми?

Жавоб: Ҳа, жоиз.

Савол: Қўғирчоқ хонада очиқ жойда турса, у ерга раҳмат фаришталари кирадими? Бу хонада намоз ўқиш макруҳми?

Жавоб: Қўғирчоқлар қибла тарафда бўлмаса, макруҳ эмас. Раҳмат фаришталари ҳам киради.

 

Батафсил