Қарз бериш ёки олиш

Савол: Қандай ҳолатларда қарз олиш жоиз?

Жавоб: Қуйидаги уч ҳолатда қарз сўраш жоиз бўлади:

1. Нафақа олиш учун. Керакли озиқ-овқат каби керакли кийимлар ҳам нафақага киради.

2. Уй олиш, ижарада ўтириш, совуқдан сақланиш мақсадида кийим олиш ёки даволаниш сарф-харажатлари каби эҳтиёжлар учун.

3. Мавқеи, лавозими сабабли одатга кўра кийиниш учун.

 

Батафсил

Қарзини инкор қилиш

Савол: Бир дўкончига қарзим бор эди. Уни тўладим. Дўкончи орадан бироз вақт ўтганидан кейин яна қарзимни тўлашимни сўради. “Тўлаганингда қарз дафтаридан ўчирардим” деди. Мен бердим деб қасам ичдим, у ҳам бермадинг дея қасам ичди. Қайси биримиз ҳақлимиз?

Жавоб: Қарзни икки гувоҳ ёнида тўлашингиз керак эди. Ёки тилхатингиз бўлса, уни қайтариб олиш керак эди. Ёхуд қарзингизни кўз ўнгингизда дафтардан ўчиртиришингиз лозим эди. Буларнинг ҳеч бирини қилмаганингизга кўра, қарзни такрор тўлашга тўғри келади. Сотувчининг қасамига эътибор берилади. (Ҳидоя)

 

Батафсил

Қарзни кечиктириш жазоси

Савол: Қарзни тўламай кечиктириш гуноҳми?

Жавоб: Қарзини вақтида тўламаган кимса қарз берувчига келиб яна муҳлат сўраши лозим. Қарзни тўлаш имкони бўлгани ҳолда уни кечиктириш гуноҳдир. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Ҳар қандай бир одам имкони бўлган ҳолда қарзини бермай кечиктирса [қарзини бергунча] ҳар кун амал дафтарига зулм қилиш гуноҳи ёзилади.” (Табароний)

“Қарзни қайтармаслик нияти билан олган кимса қиёматга ўғри сифатида киради.” (Ибни Можа)

 

Батафсил

Тариқат ва тариқатчилик

Савол: Дин китобларидан динни ўрганиб бўлмайдими? Дин фақат бирор тариқатга боғланиш орқали ўрганиладими?

Жавоб: Илгари ҳақ тариқатлар бор эди. У ерларда динимизнинг буйруқ ва тақиқлари тушунтирилар, динга амал қилиш йўллари ва тасаввуф илми ўргатиларди. Вақт ўтиши билан улар жуда камайиб кетди, балки бутунлай қолмади. Асли бўлмаганидан кейин эса, сохталари (тақлидчилари) кўпайди. Ҳар бурчакда бир шайх пайдо бўлди. Ҳозирги вақтда ҳақ тариқат мавжуд бўлган тақдирда ҳам, тариқатга кириш шарт эмас. Адашган тариқатчилар кўп бўлиб, улар орасидан ҳақ бўлганини ажратиб олиш қийин, чунки ҳақ деб ўйлаб ботил йўлга кириб қолинса, ундан қутулиш жуда оғир бўлади. Йўқса, ҳақ тариқат, номидан ҳам кўриниб турганидек, ҳақдир. Энг хавфсиз йўл эса – авлиё зотларнинг китобларидан ўрганишдир.

Батафсил

Тасаввуф нима?

Савол: Тасаввуф нима?

Жавоб: Тасаввуф – қалбни соф қилиш, ёмон хулқлардан тозалаш ва яхши хулқлар билан безаш демакдир. Тасаввуф “ҳол” иши (яъни, ҳис қилинадиган ҳолат) бўлгани учун, уни бошидан ўтказган билади, таърифлаш орқали тўлиқ тушунилмайди.

Тасаввуф илми қалб билан қилиниши лозим бўлган ва сақланиш керак бўлган нарсаларни ҳамда қалб ва руҳни тозалаш йўлларини ўргатади. Бунга “Ахлоқ илми” ҳам дейилади.

Тасаввуф аҳли ўз даражасига кўра тасаввуфни турлича таърифлаганлар. Улардан баъзилари қуйидагича:

Тасаввуф – диннинг буйруқларига бўйсуниб, тақиқларидан қочиб, қалбни ёмон хулқлардан тозалаш ва яхши хулқлар билан безаш демакдир.

 

Батафсил

Тасаввуфнинг келиб чиқиши

Савол: Ваҳҳобийлар ва уларга алданган баъзи бидъат аҳли авлиёлар йўлини, яъни тасаввуф ва тариқатни назарда тутиб, "булар кейинчалик чиққан, бидъат", демоқда. Тасаввуфнинг динимиздаги ўрни нимадан иборат?

Жавоб: Бу борада Муҳаммад Маъсум Форуқий ҳазратлари шундай деганлар:

Зоҳирдаги камолот ва маънавий мақомларнинг барчаси Расулуллоҳ алайҳиссаломдан келади. Зоҳирий камолотга, юксалишга сабаб бўладиган буйруқ ва тақиқларни бизга дин олимлари билдирди. Қалбнинг, руҳнинг тозаланишига хизмат қиладиган махфий илмларни ва қалб ишларини тасаввуф буюклари бизга етказди. Қалбга ва баданга фойдали бўлган барча билимларимиз Расулуллоҳдан келади.

Ҳазрати Умар вафот этгач, ўғли ҳазрати Абдуллоҳ: “Илмнинг ўндан тўққизи кетди”, деди. Баъзиларнинг бу сўздан ҳайратланганини кўргач: “Мен айтган илм, ҳамма биладиган таҳорат ва ғусл каби маълумотлар эмас, Аллоҳу таолони танитадиган илмлардир”, деди.

 

Батафсил