Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил


Ҳайвонлар тижорати

Савол: Моллюскаларни тутиш, олиб-сотиш жоизми?

Жавоб: Моллюскаларнинг икки тури бўлади. Қуруқликда ва денгизда яшайдигани бор. Қуруқликда яшайдиганлари ҳеч бир мазҳабда ейилмайди. Денгиз моллюскаси, мидия, устрица, қисқичбақа кабилар денгиз ҳашароти синфига киради. Ҳанафий мазҳабида ейилмайди. Қолган уч мазҳабда денгизда яшайдиган барча жонзот ейилади. Кун кўриши мана шу ҳашаротларга боғлиқ бўлганлар эҳтиёж ҳолида нариги уч мазҳабдан бирини тақлид қилиб олиб-сотиши мумкин.

Батафсил


Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил


Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил


Топиб олинган нарсалар

Савол: Ердан топиб олган нарсалар бизники бўладими?

Жавоб: Топиб олинган нарсалар, селда, ариқда оқиб келган ва кўчага ташлаб юборилган нарсаларнинг ҳукми фарқли.

Топиб олинган нарсалар одатда қийматли нарсалар бўлади. Эгаси уни ташлаб юбормаган, тушириб қолдирган ёки йўқотган. Топиб олиниб, эгаси маълум бўлмаган молга луқота дейилади. Эгасига қайтариб беришига амин бўлган одамнинг сақлаб қўйиши уни олиши суннатдир.

Батафсил


Қарзини инкор қилиш

Савол: Бир дўкончига қарзим бор эди. Уни тўладим. Дўкончи орадан бироз вақт ўтганидан кейин яна қарзимни тўлашимни сўради. “Тўлаганингда қарз дафтаридан ўчирардим” деди. Мен бердим деб қасам ичдим, у ҳам бермадинг дея қасам ичди. Қайси биримиз ҳақлимиз?

Жавоб: Қарзни икки гувоҳ ёнида тўлашингиз керак эди. Ёки тилхатингиз бўлса, уни қайтариб олиш керак эди. Ёхуд қарзингизни кўз ўнгингизда дафтардан ўчиртиришингиз лозим эди. Буларнинг ҳеч бирини қилмаганингизга кўра, қарзни такрор тўлашга тўғри келади. Сотувчининг қасамига эътибор берилади. (Ҳидоя)

 

Батафсил


Қарзни кечиктириш жазоси

Савол: Қарзни тўламай кечиктириш гуноҳми?

Жавоб: Қарзини вақтида тўламаган кимса қарз берувчига келиб яна муҳлат сўраши лозим. Қарзни тўлаш имкони бўлгани ҳолда уни кечиктириш гуноҳдир. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Ҳар қандай бир одам имкони бўлган ҳолда қарзини бермай кечиктирса [қарзини бергунча] ҳар кун амал дафтарига зулм қилиш гуноҳи ёзилади.” (Табароний)

“Қарзни қайтармаслик нияти билан олган кимса қиёматга ўғри сифатида киради.” (Ибни Можа)

 

Батафсил


Олажагини кечиш

Савол: Фақир бирида оладиган пулим бор. У бермаяпти. Буни олмасам садақа ўрнига ўтадими? Кечиб юборишнинг диндаги ўрни қандай?

Жавоб: Қарздор фақир бўлса, ҳадянгиз садақа бўлади. Олажагини кечиб юбориш жуда катта савобдир.

 

Батафсил


Савдода қасам ичиш

Савол: Бир молни харидорга яхши кўрсатиш учун қасам ичишнинг зарари борми?

Жавоб: Тўғри бўлса ҳам савдо қилаётганда қасам ичмаслик керак. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Молини қасам ичиб яхши кўрсатишга уринган кишига қиёматда раҳм қилинмайди.” (Муслим)

“Савдода “Валлоҳи шундай, биллоҳи бундай” деб қасам ичган кишиларга ва ҳунармандлардан “Эртага кел, индинга кел”деб сўзида турмаганларга хайф бўлсин!” (Дайламий)

Батафсил


Матч натижасини тахмин қилиш макруҳми?

Савол: TVда баъзан баъзи спортчилар ўйналадиган матч натижасини тахмин қилишади. Баъзи кишилар буларнинг тахминига қараб, пул тикиб, қимор ўйнайди. Ҳалиги шарҳловчиларнинг тахмини қиморга сабаб бўлмоқда. “Ҳаромга сабаб бўлган одам ўша ҳаромни қилган билан бир бўлади” деган қоида бўйича, шундай тахминлар ҳам ҳаром бўлмайдими? Бир танишим “Ҳаром эмас, макруҳ бўлади” дейди. Аслида қайси бири тўғри?

Жавоб: Бизнинг қиёс қилишга ҳуқуқимиз йўқ. Дин китобларида нима дейилган бўлса, шу нақл қилинади. Шунга ўхшаш бир ҳодиса, шайхлик қиладиган бир “чаламулла”: “Узумлардан шароб тайёрлангани учун узум экиб ўстириш ҳаром бўлади” деб, узум боғларини буздирганди.

Батафсил