Фосиқ билан турмуш қуриш
Савол: Намоз ўқимайдиган ва ҳижобли бўлмаган христан аёл билан уйланиш жоиз бўлганига кўра намоз ўқимайдиган, рўза тутмайдиган, очиқ-сочиқ кийинадиган мусулмон қизга уйланиш яхшироқми деб ўйлайман. Бу ҳақида нима дейсиз?
Жавоб: Бу фикрингиз нотўғри. Христиан қизга уйланиш таҳриман макруҳ, яъни ҳаромга яқин. Яъни христиан қизга уйланиш заруратсиз жоиз бўлмайди. Бугунги кунда китоб аҳли бўлган христиан қизни топиш жуда қийин. Кўпчилиги мушрик. Мушрик билан турмуш қуриш эса қатъиян жоиз эмас. Қитоб аҳли қизни топган тақдирда ҳам христиан, яъни кофир қиз билан мусулмон қизни қиёслаб бўлмайди.