“Мусулмонлар 73 фирқага ажралади!”

Имоми Раббоний мужаддиди алфи соний Аҳмад Форуқий Сарҳандий ҳазратлари биринчи жилд 80-мактубида шундай деганлар:

Ҳадиси шарифда мусулмонларнинг етмиш уч фирқага ажралиб кетишлари билдирилган. Шу етмиш уч фирқадан ҳар бири исломга энг мос равишда яшаётган бизмиз деб даво қилиб, жаҳаннамдан қутулиши хабар берилган фирқа ўзлари эканлигини айтишмоқда. "Мўминун" сураси эллик тўртинчи ва "Рум" сурас ўттиз иккинчи оятида маолан “Ҳар бир фирқа тўғри йўлда эканлигини ўйлаб севинмоқда” дейилган. Ҳолбуки шунча фирқа орасида нажот топгувчи ягона фирқанинг белгиси-ю ишоратини Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам) қуйидагича таърифлаганлар: “Ушбу фирқадагилар менинг ва асҳобимнинг юрган йўлидан юргайлар.”

Исломиятнинг соҳиби бўлмиш Расулуллоҳ ўзларини айтгандан кейин Асҳоби киромни ҳам тилга олиб, қўшиб кетишлари “Менинг йўлим, Асҳобим юрган йўлдир. Қутулиш йўли, фақат Асҳобим юрган йўлдир” деганидир. Дарҳақиқат "Нисо" сураси етмиш тўққизинчи оятида маолан “Расулимга итоат қилган киши албатта Аллоҳу таолога итоат қилган бўлади” дейилган. Расулга итоат, Аллоҳга итоатдир. Унга итоатсизлик Аллоҳу таолога исёндир. Аллоҳу таолога итоатни Расулига итоатдан бўлак деб ҳисоблайдиганлар ҳақида нозил бўлган "Нисо" сурасининг "Аллоҳнинг йўли билан Расулининг йўлини бир-биридан ажратмоқчи бўлишади. Айтганларингни баъзисига ишонамиз, баъзисига ишонмаймиз, дейишади. Иккови орасида алоҳида йўл тутмоқчи бўлишади. Улар, албатта, кофирдир" маолидаги 144-ояти уларнинг кофир эканлигини билдирмоқда.

Асҳоби киромнинг йўлидан юрмай Пайғамбарга эргашишини даво қиладиган одам янглишмоқда. Шу қилиғи билан Расулуллоҳга эргашган эмас, аксинча исён қилмоқда. Ундай қинғир йўл тутганлар қиёматда қутула олмайди. "Мужодала" сурасининг “Тўғри иш қилдим деб ҳисоблашади. Билингизки, улар ёлғончидир, кофирдир” маолидаги 18-ояти шу кабиларнинг аҳволини кўрсатмоқда.