Пиво хамиртуриши
Савол: Баққолларда пиво хамиртуруши номи билан сотиладиган хамиртурушдан фойдаланиш жоизми?
Жавоб: Пиво хамиртуруши деб аталадиган хамиртуруш таркибида спирт йўқ. Пиво хамиртуруши деб аталгани билан хамир оширишда ишлатиладиган оддий хамиртурушдир. Бундан хамир оширишда ишлатишнинг зиёни йўқ. Арпалар нам тортганидан кейин ўсишни бошлайди. Униб чиққан яшилликлар юлиб ташланиб, арпани қуритиб ун қилинади. Бунга малт [солод] дейилади. Малт сариқ кукун ёки шарбат ҳолида лавша [цинга] деб аталадиган қонаш ёки заифлик ва гўдак овқатларида қувват берувчи ҳамда ҳазм учун фойдаланилади. Таркибида спирт йўқ. Буни еб-ичиш ҳам гуноҳ эмас. (Саодати абадия)
Савол: Малт ичимлигини ичиш жоизми?
Жавоб: Малт сариқ кукун ёки шарбат ҳолида лавша [цинга] деб аталадиган қонаш ёки заифлик ва гўдак овқатларида қувват берувчи ҳамда ҳазм учун фойдаланилади. Она сутини ҳам орттиради. Еб-ичиш гуноҳ эмас.
Узумдан шароб қилинади дея узумга ҳаром дейилмаганидек, пиво ишлаб чиқаришда фойдаланилади дея малтдан қилинган ичимликка ҳаром дейилмайди. Ичига спирт қўшилмагунча ичишнинг зарари йўқ.