Сатри аврат


(Аврат ва мўминаларнинг ҳижоблари ҳақида)

Бир кимсанинг бошқа бирига кўрсатиши ва бошқаларнинг ҳам қараши ҳаром бўлган жойга - аврат жойи дейилади.

Эркакларда аврат киндикдан тизза кўзининг тагигачадир. Тизза авратдан ҳисобланади. Ҳанафий мазҳабида ўша жойлари очиқ ҳолда ўқилган намоз қабул бўлмайди. Намозда вужуднинг бошқа қисмларини ҳам беркитиш, масалан: қўлларни, бошни ёпиш ва пайпоқ кийиб намоз ўқиш Ҳанафийда эркакларга суннат. Бу аъзоларни ҳеч қанақа заруратсиз очиб, намоз ўқиш макруҳдир.

Хоним (хотин-қиз)ларнинг юзи ва кафтларидан бошқа бутун аъзолари, қўлларнинг усти, соч, оёқлар тўрт мазҳабда ҳам аврат ҳисобланади. Аёлларга юз ва кафтдан бошқа бутун узвларини ёпишлари фарздир. Аврат аъзоларидан бирининг тўртда бир қисми, бир рукн бўйича (миқдорида) очиқ қолса, намоз бузилади. Агар ундан кам муддат очиқ қолса, макруҳ бўлади. Ва намоз бузилмайди. Либос ёки рўмол юпқа бўлиб ичидаги аъзонинг шакли кўринадиган, ёхуд либос шаффоф бўлиб тананинг ранги билинадиган бўлса, динимизда бундай либоснинг ҳукми - кийилмаган, яъни очиқ бўлиб ҳисобланади.

Аёлларга ёлғиз пайтларида намоз ташқарисида, киндик билан тизза оралиғини ёпишлари фарздир. Орқани ва қоринни ёпиш эса, вожиб; бошқа узвларнинг ёпилиши-да одобдандир.

Расулуллоҳ «саллолоҳу алайҳи ва саллам» айтдиларки:

«Бегона аёлга шаҳват билан қараган кимсанинг кўзларига олов тўлдирилиб, дўзахга ташланади. Бегона аёл билан қўл олишган кимсанинг қўллари энсасидан боғланиб, дўзахга ташланади. Бегона аёл билан заруратсиз шаҳват-ла гаплашганлар, ҳар бир сўзлари учун минг йил дўзахда азоб чекишади.»

Бошқа бир ҳадиси шарифда: «Қўшнининг хонимига (аёлига) ва дўст-биродарларнинг хонимларига шаҳват билан қараш, бегона хотинларга қарашдан ўн марта баттар гуноҳдир. Турмушга чиққан жувонларга қараш, қизларга қарашдан минг карра ортиқроқ гуноҳдир. Зино гуноҳининг даражалари ҳам юқоридагидай бўлади.» - дейилди.

Расулуллоҳ “саллаллоҳу алайҳи ва саллам” буюрдиларки: «Ё Али! Тиззангдан юқорисини очма ва хоҳ тирик, хоҳ ўлик ҳеч кимсанинг тиззасидан юқорисига қарамагин!»

«Аврат жойларингизни зинҳор очмангиз! Чунки ёнингизда сиздан ҳеч қачон ажралмайдиган кимасалар бор. Улардан ҳаё қилинг ва ҳурмат кўрсатинг.» [Улар ҳафаза, яъни елкадаги малаклардир.]

«Авратингни ёпгин. Жуфти ҳалолинг ва канизагингдан (қул, чўри) бошқа ҳеч кимга кўрсатма. Ёлғиз қолганингда эса, Аллоҳу таолодан ҳаё қилгин.» «Ўзини аёлларга ўхшатадиган эркакларга ва эркакларга ўхшатадиган аёлларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин.»

«Бир қизнинг гўзаллигини кўрган кимса, дарҳол кўзларини ундан олиб қочса, Аллоҳу таоло унга бир ибодатнинг лаззатини эҳсон этадики, ўша кимса бу лаззатни дарров ҳис қилади.» «Аврат жойини очганлар ва бошқасининг авратига қарайдиганларга Аллоҳу таолонинг лаънати бўлсин.»

«Ўзини бир қавмга ўхшатган кимса ўшалардан бўлади»

Демак ахлоқини, юриш-туришини, ишларини ва ибодатларини бошқаларга ўхшатадиган кимса, ўшалардан бўлар экан. Модага, кофирларнинг одатларига эргашадиганлар, ҳаром ишларга “санъат асари”, ҳаром ишни касбга айлантирганларга эса “санъаткор”, дейдиганлар бу ҳадиси шарифлардан ибрат олишлари, қўрқишлари ва бу ғафлатдан уйғонишлари лозим.

Эркак эркакнинг, аёл ҳам аёлнинг аврат аъзоларига қарамаслиги керак. Бундан кўриниб турибдики, эркакнинг аёлга ва аёлнинг ҳам эркакни аврат жойига қараши ҳаром бўлганидек, эркакка эр кишининг, хотинга ҳам аёл кишининг аврат жойига қараши ҳаромдир.

Эркакнинг эркак учун ва аёлнинг аёл учун қараши ҳаром бўлган аврат маҳалли - тизза билан киндик орасидир. Эркакнинг, бегона аёл учун ҳам аврат маҳалли - тизза билан киндик ораси бўлиб саналади. Аёл кишининг, бегона эркак учун аврат жойи эса, кафтлари ва юзидан бошқа бутун баданидир. Бегона аёл (қиз)нинг аврат жойига шаҳватсиз қараш ҳам ҳаромдир.

Кўрпа тагида яланғоч ётган касал, бошини кўрпага буркаб ётган ҳолда намоз ўқиса, намозни яланғоч ўқиган бўладики, бу жоиз эмас. Бошини кўрпадан чиқариб ўқиса, кўрпа билан баданини ёпиб ўқиган бўлиб, жоиз бўлади.

Бир эр киши, уйланиш абадиян ҳаром бўлган ўн саккизта маҳрам аёл ва қизнинг бошига, юзига, бўйнига, қўлларига, тиззадан паст болдирига агар шаҳватсиз қарай олишга кўзи етса, қараши мумкин. Бу қариндош аёлларнинг кўкракларига, қўлтиқларига, сонларига, тиззаларига ва орқаларига қарашга бўлмайди. Қараши мумкин бўлган аъзоларига агар шаҳватсиз қарай олмаса, қарамаслиги керак.

Бир аёл киши (қиз) учун, ўзининг тоға, амаки, амма ва холасининг ўғиллари ҳам бегона, яъни номаҳрам ҳисобланади. Почча ва қайинлари ҳам бегона - номаҳрам ҳукмидадир. Улар билан гаплашиши, ҳазиллашиши ва ёлғиз қолиши ҳаромдир. Ўғил бола учун ҳам ўз тоға, амаки, амма ва холасининг қизлари билан, болдизи ва янгаси билан узрсиз гаплашиши ҳаромдир.

Бир эркак ҳаёти бўйича қуйидаги ўн саккизта [маҳрам] хотин-қизга уйлана олмайди. Бу ўн саккиз аёл унинг маҳрами, яъни қариндошидир. Улар билан гаплашиши, ёлғиз қолиши мумкин. Бир аёл киши учун ҳам ўн саккизта эркак абадиян ҳаром бўлиб, буларга маҳрам дейиладики, шахснинг ақраболаридир:

НАСАБ ОРҚАЛИ ҚАРИНДОШ БЎЛГАНЛАР:

 

 

ЭРКАКЛАР

 

АЁЛЛАР

1.

Ота.

1.

Она.

2.

Боболар

(ота ва онанинг оталари)

2.

Бувилар.

(ота ва онанинг оналари)

3.

Ўғли ва ўғлининг ўғли. (невара)

3.

Қизи ва қизининг қизи. (невара)

4.

Ака-укалари.

4.

Опа-сингиллари.

5.

Ака ёки уканинг ўғли.

5.

Опа ёки сингилнинг қизи.

6.

Опа ёки сингилнинг ўғли.

6.

Ака ёки уканинг қизи.

7.

Амаки ва тоға.

7.

Амма ва хола.

СУТ ОРҚАЛИ ҚАРИНДОШЛИК:

 

ЭРКАКЛАР

 

АЁЛЛАР

8.

Сутота.

Эмчакдошининг отаси.

8.

Сутона.

Эмчакдошининг онаси.

9.

Сутота ва сутонасининг оталари. (боболари)

9.

Сутона ва сутотасининг

оналари. (бувилари)

10.

Сут ўғли, сут ўғли ва сут қизининг ўғиллари.

10.

Сут қизи, сут қизи ва сут ўғлининг қизлари.

11.

Эмчакдош ака-укалари.

11.

Эмчакдош опа-сингиллари.

12.

Эмчакдош опа-сингилининг ўғиллари.

12.

Эмчакдош опа-сингилининг қизлари.

13.

Эмчакдош ака-укасининг ўғиллари.

13.

Эмчакдош ака-укасининг қизлари.

14.

Сут амаки ва тоғалари.

14.

Сут амма ва холалари.

НИКОҲ ОРҚАЛИ ҚАРИНДОШЛИК:

 

ЭРКАКЛАР

 

АЁЛЛАР

15.

Қайнота.

15.

Қайнона.

16.

Ўгай ўғли.

16.

Ўгай қизи.

17.

Ўгай ота.

17.

Ўгай она.

18.

Куёви.

18.

Келини.

Аврат маҳаллари очиқ ҳолда ташқарига чиқадиган ва бошқаларнинг аврат жойларига қарайдиган эркак ва аёллар, Жаҳаннамнинг шиддатли оловларида азобга дучор қилинадилар.

Батафсил


Ҳайз ва нифос


Динимизда ғуслнинг ўн бир тури бўлиб, булардан бештаси фарздир. Фарз бўлган бешидан иккитаси, аёлларнинг ҳайз ва нифос ҳолларидан тозаланиш мақсадида олган ғуслларидир.

Ибни Обидин ҳазратларининг "Манҳал-ул-Воридин" асарида айитилишича: «Ҳар бир мусулмон эркак ва аёлга илмиҳол ўрганиш фарз эканлигини фиқҳ олимлари иттифоқ билан билдирганлар. Ҳар бир муслима хонимга ҳайз ва нифос илмини ўрганиш фарздир. Ҳар бир мусулмон эр, уйланадиган чоғида, аёлларнинг ҳайз ва нифос ҳолларини ўрганиши ва уйлангач аёлига ҳам ўргатиши керак.»

Ҳайз деб, тўққиз ёшга тўлган соғлом бир қиз болада ёки ҳайз ҳолининг сўнгги дақиқасидан ўн беш кун ўтган аёлдан келадиган ва энг кам уч кун давом этадиган қонга айтилади. Оқ рангдан бошқа ҳар хил рангли ва аралаш қонга, ҳайз қони дейилади. Бир қиз бола илк ҳайзини кўргандан бошлаб балоғат ёшига етган бўлади. Ва аёл ҳукмида бўлиб, динимизнинг бутун амр ва таъқиқларидан жавобгар бўлади.

Қон кўрилган пайтдан тўхтаган пайтгача (кунгача) бўлган муддатга «одат вақти» ёки «ҳайз вақти» дейилади. Бу вақтнинг энг ками уч кун, энг кўпи эса ўн кундир. Ҳар бир заифа, ўз ҳайзининг кун сонини ва соатини билиши лозим. Саккиз ёшга тўлган қиз болага онасининг, онаси бўлмаса, бувиси, опалари, амма ва холаларининг ҳайз ва нифос илмини ўргатишлари фарздир.

Нифос - янги туққан, кўзи ёриган аёлдан келадиган қонга айтилади. Бу қоннинг энг оз вақти бўлмайди. Шунинг учун, қон тўхтаган заҳоти дарҳол чўмилиб, ғусл олиши керак бўлади. Нифоснинг энг кўп муддати, қирқ кун бўлиб, бу қирқ кун тамом бўлганида тўхтамаса ҳам, ғусл олиб тозаланиб, намозларга бошлаш керак бўлади. Чунки, қирқ кундан кейин келадиган қон -истиҳоза, яъни узр бўлади. Аёлларнинг, нифос кунларини ҳам ёдда тутишлари шартдир.

Истиҳоза - уч кундан (яъни етмиш икки соатдан) беш дақиқа бўлса ҳам кам бўладиган; Ҳайзи янги бошланганларда эса, ўн кун давом этадиган; Ҳайз кўришлари бир неча бор такрорланганларда ҳайз қони одатдагидан кўпроқ давом этадиган, ўн кунни ҳам ошадиган; Ҳомилалардан; Эллик беш (55) ёшдан ўтган аёллардан; Тўққиз (9) ёшдан кичик бўлган қиз болалардан келадиган қонга - истиҳоза қони [узр қони] дейилади. Бу қон, касаллик белгисидир. Узун муддат оқиши хавфли бўлиб, врачга кўриниш лозим.

Истиҳоза кунларида бўлган аёл, тез-тез бурни қонайдиган одамга ўхшайди. Бу ҳолда намоз ўқиши ва рўза тутиши мумкин.

Ҳайз ва нифос ҳолида бўлган аёллар, намоз ўқимайдилар ва рўза тутмайдилар. Тоза бўлганларида эса, тутмаган рўзаларининг қазосини тутишади. Лекин намозларининг қазоларини ўқишмайди. Бу кунларда, тиловат ва шукр саждаси қилиш, Қуръони каримга қўл текказиш, жоме ва масжидга кириш, ҳаромдир. Ҳаромга тушмаслик учун ҳар бир мўмина аёл ҳайзнинг бошлаганини эрига билдирмоғи лозим.

Пайғамбаримиз "саллалоҳу алайҳи вас-саллам" ҳазратлари: «Ҳайзининг бошлангани ва тугаганини эридан яширадиган хотин малъундир [яъни лаънатлидир]»-деганлар. Ҳайз ва нифос тўхтаган заҳоти тезда ғусл олиш фарз бўлиб, Аллоҳу таолонинг амридир.

Никоҳнинг бузилишига, яъни оила риштасининг узилишига сабаб бўладиган жуда кўп сўзлар бордир. Киши, иймоннинг кетишидан қўрққани каби никоҳнинг бузилишидан ҳам қўрқиши керак. [Том Илмиҳол "Саодат-и Абадийя" 585-бетга қаранг]

Батафсил