Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Авлиёнинг сифатлари

Савол: Авлиёни (валийларни) қандай таниш мумкин, унинг сифатлари нималардан иборат?

Жавоб: Ишлаш фарз бўлгани учун пайғамбарлар ва валийлар (авлиё) ҳам меҳнат қилишган. Масалан, Одам алайҳиссалом деҳқончилик билан шуғулланган. Нуҳ алайҳиссалом дурадгор, Довуд алайҳиссалом темирчи бўлган. Авлиёи киром ҳам турли касб-ҳунар соҳиби эдилар. Аллоҳу таоло: “Суйганларимни [авлиёмни] халқ ичида яшираман, уларни ҳамма ҳам таний олмайди”, деб марҳамат қилган. Уларни танийдиган кишилар оз бўлса-да, мавжуд.

Авлиёнинг айрим сифатлари қуйидагича билдирилган:

 

Батафсил

Бу хабарни ҳаммага юборинг!

Савол: Электрон почтамизга келадиган кўп хатларда (mail) ва ижтимоий тармоқ орқали келадиган хабарларда “ушбу хабарни фалонча кишига юборинг” деган иборалар учрайди. Бу айниқса аёллар орасида жуда оммалашган. Масалан, шундай дейилади:

“Агар хабарни юборсангиз, ҳаётингизда бир мўъжиза юз беради, юбормасангиз, бошингизга катта офатлар келади”.

“Шаҳидларимиз учун “Фотиҳа” занжирини ташкил қиляпмиз, бу хатни олган ҳар бир киши 3 марта “Фотиҳа” ўқисин ва хатни 3 кишига юборсин”.

“Агар бу хабарни олган бўлсангиз, демак сиз ҳам салавот занжирининг бир ҳалқасига айландингиз. Энди 5 та салавот айтишингиз ва хабарни камида 20 кишига юборишингиз керак”.

 

Батафсил

Жинларнинг зарарлари

Савол: Жин одамга зарар берадими, инсон қиёфасига кира оладими? Зараридан сақланиш учун нима қилиш керак?

Жавоб: “Том Илмиҳол Саодати Абадия” китобида қисқача бундай дейилган:

Жинларнинг мусулмон ва кофирлари бўлади. Мусулмон жинлардан одамларга зарар келмайди. Улар фақат ибодат билан машғул бўлади. Аҳли суннат олимлари уларни танийди. Улар солиҳ инсонлар каби кўриниб, суҳбат қуришлари мумкин. Кофир жинлар эса, инсонларга турли йўллар билан зарар етказади. Улар одамларга ёпишиб, ҳар хил қиёфага, шаклга кира олади. Масалан, микроб шаклига кириб, инсоннинг қон томирларида айланиб юради. Фақатгина мўминларнинг қалбига кира олмасалар-да, қалбига васваса солишлари мумкин.

Батафсил