Қуён гўштини ейиш мумкинми?

Савол: Пайғамбаримизнинг чигирткани, идрор (сийдик) сузиш аъзоси бўлган буйракни, қонли бўлган талоқ ва жигарни емаганларидек, яна қуённи емаганлиги айтилади. Булар ҳаром бўлгани учун емаганларми?

Жавоб: Йўқ, буйрак, жигар, талоқ ҳаром эмас, ҳалолдир.

Чигиртка ҳам ҳалолдир. (Бухорий, Муслим, Термизий, Абу Довуд)

Бошқа бир ҳадиси шарифда бундай марҳамат қилинган: “Чигирткани на ейман, на ҳаром қиламан.” (Ибни Можа, Абу Довуд)

Расулуллоҳнинг емаган бўлишлари уни ҳаром қилмайди. Пиёз, саримсоқни ҳам емасдилар. Лекин боқшаларга ейиш учун изн берганлар.

Қуён гўшти ҳам ҳалолдир. (Дурар, Мажмаул анҳур)

Абдуллоҳ ибни Аббос ҳазратлари айтди: Расулуллоҳ билан ўтирганда бир киши қуён гўштидан кабоб ҳадя қилиб олиб келди. Бизга “Енглар” дедилар. Муҳаммад бин Савфон “Икки қуён тутиб, сўйдим. Расулуллоҳдан сўрадим. Иккисини ҳам ейишимни буюрди” деди. (Бадоий)

Ҳазрати Анас баён қилади: “Овлаган қуённи Абу Талҳага келтирдим. У қуённи сўйиб “Шу сон қисмини Расулуллоҳга олиб бор” деди. Дарров олиб бордим. Расулуллоҳ уни едилар.” (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий)

Ҳазрати Жобир “Қавмимдан бири сўйган қуённи Расулуллоҳдан сўрагунича сақлаб турди. Пайғамбаримиз ейишини буюрди” деди. (Термизий)

Холид ибн-ул Ҳувайрис ҳазратлари баён қилади: Бир одам овлаган қуённи келтириб Абдуллоҳ ибни Умардан “Бунинг гўшти ейиладими?” деб сўради. У ҳам “Бир қуённи Расулуллоҳга олиб келишганида на едилар, на ейишни тақиқладилар” деб жавоб берди. (Абу Довуд)

Қуйидаги ҳадиси шарифлар қуённинг ҳалол эканлигини билдирмоқда. Фиқҳ китобларида айтиладики:

“Қуённи ейиш ҳалолдир.” (Мултақо)

“Қуён гўштини ейиш ҳалолдир, чунки қуён йиртқич ҳайвон эмас.” (Дурр-ул-мунтақо)

“Ҳар турли қуён гўштини ейиш ҳалолдир.” (Кудурий)

“Қуён гўштини ейиш ҳалолдир. Қуён йиртқич ҳайвон эмас ва ўлакса емайди, кийик кабидир.” (Жавҳара)

“Арнаб, яъни қуён гўштининг мубоҳ эканлиги иттифоқ билан билдирилган. Чунки қуён йиртқич ҳайвон эмас ва ўлакса емайди. Кийик кабидир. Ўт-гиёҳ ейди. Фиқҳ китоблари қуённинг ҳалол эканлигини очиқча ёзмоқда. Шу тариқа, ҳаром деганларни рад этмоқда.” (Дурар ҳошияси)