Инсон аъзоларидан фойдаланиш

Савол: Инсон аъзоларидан фойдаланиш ва аёл сутини ичишнинг ҳукми қандай?

Жавоб: Инсон органидан заруратсиз фойдаланиш ва аёл сутини ичиш ҳаромдир.

“Ниҳоя”, “Хония” ва “Таҳзиб” китобларида бундай дейилган:

“Табиби муслим-и ҳозиқ [мусулмон ва мутахассис шифокор] шифо беришини ва бошқа дори йўқлигини айтса, хастанинг қон ичиши, ўлакса ейиши жоиздир. Айниқса ўлимдан қутулиш учун иттифоқ билан ҳалол бўлади.” (Радд-ул мухтор, 5-жилд, 249-саҳифа)

“Мусулмон, мутахассис табиб аёл сутининг муҳаққақ шифо бўлишини ва бошқа дори йўқлигини айтса, хастанинг аёл сутини ичиши жоиз бўлади.” (И.Ҳумом - Фатҳ-ул-қодир)

Кўриб турганимиздек, аёл сутини ичиш зарурат бўлгандагина жоиздир. Бу жиҳатдан томирга қон берилишининг ҳам жоиз эканлигини шайх Тоҳир-уз Зовий “Ҳадя-ул исломий”да билдирган. Қон қуйиш, орган кўчириб ўтқазишнинг жоиз эмаслигини айтувчилар сўзи умуман асоссиз.

Савол: Гангрена бўлган аъзосини кесиб ташлашнинг динимиз тарафидан бир зарари борми?

Жавоб: Гангрена каби хасталикни даволаш учун одамнинг бу аъзосини кесиш жоиз. Ичидаги тошни олиш учун буйракни, ўт пуфагини кесиш ҳам жоиз.