Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Дунёда авлиёлар бор

Савол: “Саодати Абадия” китобида ҳижрий 14-асрнинг ярмидан кейин дунёнинг ҳеч бир ерида валий кўрилмагани билдирилиб: “Ҳеч бир ислом ўлкасида тасаввуф олими йўқ кабидир”, деб ёзилган. Яъни, ҳозирги вақтда дунёда авлиё йўқ, демоқчими?

Жавоб: Ундай эмас, “йўқ” дейилмаяпти, “йўқ кабидир” дейилган. Абдулғани Наблусий ҳазратлари айтдиларки:

“Авлиёни инкор қилиш, диннинг бирор ҳукмини инкор қилиш каби куфрдир. Аллоҳу таоло Анбиёсини ва авлиёсини бошқалардан устун тутган, бошқаларга бермаган каромат ва мўъжиза каби ноёб ҳодисаларни бу зотларга эҳсон этган”. (Ҳадийқа)

 

Батафсил

Авлиёларга тил теккизиш

Савол: Баъзилар Ибни Арабий ҳазратларига номуносиб сўзлар айтишмоқда. Авлиёларга тил теккизиш жоизми?

Жавоб: Имоми Раббоний ҳазратлари “Мактубот” асарида бундай деган:

“Катталаримиз томонидан маъқулланган ва буюк деб билинган Муҳиддин Арабийнинг кўплаб сўзлари аҳли суннатга мос келмаслиги ҳайратланарли ҳолдир. Хатолари кашфда, қалбда пайдо бўладиган маълумотларда бўлгани учун, бунга ижтиҳоддаги хатолардагидек қаралади. Уни улуғ деб биламан ва яхши кўраман. Бироқ, аҳли суннатга тўғри келмайдиган ёзувларини нотўғри ва зарарли деб биламан.

Батафсил

Авлиёга авлиё деб бўлмайдими?

Савол: Бир салафий: “Бировни авлиё дейиш ёки вафот этган бўлса, “марҳум” ёхуд “раҳматуллоҳи алайҳ” дейиш ғайбдан хабар бериш бўлгани учун ширкдир. Масалан, Абдулқодир Гейлонийга ёки бошқа бировга авлиё дейиш куфр бўлади”, дейди. Бу нотўғри эмасми?

Жавоб: Албатта нотўғри. Бировга “марҳум” дейиш билан ғайбдан хабар берилган бўлмайди. Саҳобаи киромнинг барчаси жаннатийдир. Уларнинг ҳар бирининг номи тилга олинганда “Розиаллоҳу анҳ” дейилади. Асҳоби киромдан ўн кишининг исмлари айтилиб, жаннат билан муждаланиши уларга хос алоҳида бир икромдир. Аслида эса саҳобаларнинг ҳаммаси жаннатийдир. Қуръони каримда маолан: “Ҳаммасига ҳуснони [жаннатни] ваъда қилдик”, деб буюрилган. (Ҳадид, 10)

Батафсил