Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Ҳаром молдан закот, садақа бериладими?

Савол: Ҳаромдан келган пул билан садақа берилса нима бўлади?

Жавоб: Ҳаромдан келган мол-мулк билан садақа берилса, олган фақир ҳам ҳаромдан келганлигини билиб туриб, "Аллоҳ рози бўлсин" деса ёки "Аллоҳ қабул этсин" деса, берган ҳам "омин" деса, иккиси ҳам куфрга тушади.

Бир кишининг қўлидаги мол ҳаромдан келганини билмагунча ўғирланган ёки қимордан ютган бўлса ҳам қўлидаги бу мол унинг ҳалол мулки деб қабул қилинади. Буни берганида мулки ҳабис бўлса ҳам олиш жоиздир. Берилаётган молнинг ҳаромлиги аниқ маълум бўлса, буни олиш жоиз эмас.

Батафсил

Дин ўғриларининг китоблари одамнинг иймонини бузади

Исмоил Нажоти афанди Нақшбандий-Холидий шайхларидандир. 1255 (милодий 1840) йили Сафронболунинг Ўғулверен қишлоғида туғилди. Таҳсилини тамомлагач, Истанбулдаги мадрасада давом эттириб, ижозат олиб, мударрисликка тайинланди. Бу орада Нақшбанди-Холидий шайхларидан Аҳмад Зиёуддин Кумушхонавийга боғланган ва сайру сулукини тамомлаб, ижозат олган Исмоил Нажоти афанди Ҳасан Ҳилми афандининг вафотидан кейин Кумушхонавий даргоҳида иршодни бошлади. 1337 (милодий 1919) йили Истанбулда вафот этди.

Батафсил