Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Ичкилик, динимиз ва соғлиғимиз

Савол: Шаробнинг, спиртли ичимликларнинг соғлиққа фойдали эканлиги, маълум миқдорда ичкилик ичишнинг гуноҳ эмаслиги айтилади. Ичкиликнинг динимиздаги ҳукми қандай?

Жавоб: Қуръони каримда, ҳадиси шарифларда "хамр" калимаси ўтган. Хамр – спиртли ичимликдир. Ичкиликнинг турли хасталикларга сабаб бўлиши, ақлни камайтириши, жигарни ишдан чиқариши, мия ва асабларни хароб қилиши, илмий жиҳатдан бир неча бор исботланган. Бир киши мусулмон бўлмаса ҳам соғлиққа бўлган зарари туфайли ичкиликдан сақланиши керак. Мусулмон эса, соғлиққа ҳеч зарари бўлмаса ҳам бир томчи ҳам ичиши керак эмас. Қуръони каримда маолан буюрилдики:

Батафсил

Кўчадаги ўт ва мевалар

Савол: Бир киши атрофи қуршалган жойга кириб, турли гиёҳ ва ўтларни тўплаши мумкинми?

Жавоб: Атрофи қуршалган жойга рухсатсиз кирмаслик керак. Чунки “Саодати абадия” китобида бундай дейилган: “Полизда етишадиган ёввойи ўтларни ўришдан аввал ва мулкида бўлган булоқдаги, дарёдаги сувни турган жойида сотиш ботилдир. Ўзи ўсиб чиққан ўтни, ердан чиққан сувдан фойдаланиш ва биров ёққан оловда исиниш барчанинг ҳаққи бўлса ҳам бу ҳуқуқдан фойдаланиш учун бировни мулкига рухсатсиз кира олмайди.”

Батафсил

Таъсири аниқ бўлган дорилар

Савол: Хасталанганда таъсири аниқ бўлган дорилардан фойдаланмаслик гуноҳми?

Жавоб: Албатта гуноҳ. Баъзи дориларнинг, масалан антибиотиклар ва сульфамидларнинг бактерияга қарши таъсири, ноннинг очликни, сувнинг чанқашни кетказиши кабидир. Ёнғинни сув билан ўчириш ҳам шундай. Таъсири аниқ бўлган бу каби дориларни истеъмол қилмаслик таваккал эмас, аҳмоқликдир, ҳаромдир. Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики: “Ҳар хасталикнинг дориси бор. Фақатгина ўлимга чора йўқ.” (Табароний)

Батафсил