Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Кичик тадбиркор ва савдогарнинг закоти

Савол: Бизнинг растамиз, хомашёмиз ва қайта ишланган ашёмиз бор. Станокларимиз ҳам бор. Буларнинг барчасининг закоти бериладими?

Жавоб: Раста тижорат учун бўлмагани, яъни сотилмагани учун закоти берилмайди. Унинг нархи миллиарддан ошса ҳам. Қанчалик қийматли бўлса ҳам станокнинг  закоти ҳам берилмайди. Косибларнинг, ишлаб чиқарувчиларнинг хомашёлари ёки тайёр маҳсулотларининг закоти берилади.

Кресло сотадиган бир савдогар мавжуд креслоларнинг закотини беради. Сотаётган ўриндиқлардан икки комплектини ишлатиш учун уйига оладиган бўлса, уларнинг закотини бермайди.

Батафсил

Талабага закот

Савол: “Саодати абадия”да нисобга эга бўлсалар ҳам илм ўрганаётган ва ўргатаётганларга закот бериш афзал, дейилган. Яъни бугунги профессор ва университет талабаларига бой бўлсалар ҳам закот беришга бўладими?

Жавоб: Йўқ. Фақат дин илмини ўргатаётган ва ўрганаётганларга закот бериш жоиздир.

Батафсил

Уйи йўқ ҳам закот беради

Савол: Бир тақвим саҳифасида шундай дейилган:

“Закот бериладиган молнинг ҳам қарздан, ҳам эгасининг аслий эҳтиёжларидан ортган бўлиши шарт. Аслий эҳтиёжларнинг бошида ўртача бир уй келмоқда. Шу билан бирга оила аъзоларидан боқишга масъул бўлганларининг бир йиллик нафақаси бўлиши керак. Қўлидаги олтини ёки пули нисоб миқдорига етган бўлса ҳам яшайдиган ўртача уйи ва бир йиллик нафақаси бўлмаган кишига закот фарз эмас. Бу худди суви бор йўловчи йўлда сувсиз қолишини ҳисобга олиб сувини ишлатмасдан таяммум қилишига ўхшайди. Бундай ҳолатда сув йўқ ҳукмида бўлгани учун таяммум жоиздир. Худди шунингдек бир кишининг аслий эҳтиёжларига сарфланадиган бўлса, нисобдан ортиқ пули бўлишига қарамай йўқ ҳукмида бўлади. Масалан бир кишининг 40 қўйи бўлса, бирини закот сифатида бериши керак. 39 та бўлса орадаги фарқ битта бўлишига қарамай закот фарз бўлмайди. Чунки Аллоҳу таоло ояти каримада “Аллоҳ сиз учун қулайлик истайди, қийинчилик истамайди” деб буюрилган. Аллоҳу таоло ҳеч кимга тоқатидан ортиқ бир юк юкламайди.”

Батафсил