Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Садақа яширинча бериладими?

Савол: Фақирнинг шарафини пастга урмаслик учун садақани яширинча бериш лозимми ёки бошқалар ҳам ёрдам берсин дея ташвиқ этиш учун очиқча бериш яхшироқми?

Жавоб: Садақани, ёрдамларни баъзан очиқча бериш керак бўлса ҳам одатда яширинча бериш афзалроқ. Қуръони каримда маолан шундай буюрилди: “Садақани очиқча берсангиз гўзал бўлади. Яширинча берсангиз, сиз учун хайрлироқ бўлади.” (Бақара, 271)

 

Батафсил

Энг устун садақа

Савол: Энг устун садақа қайси?

Жавоб: Бу садақа берувчининг ёки олувчининг ҳолатига қараб ўзгаради. Масалан, оч киши бўлса уни тўйдириш энг устун садақа бўлади. Бир кишининг моддий имконияти бўлмаган қарздор дўсти бор бўлса, у учун энг устун садақа бу дўстини қарздан қутқариш бўлади. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Энг устун садақа сув беришдир.” (Насоий)

“Энг устун садақа оч қолган жонзотни тўйдиришдир.” (Байҳақий)

 

Батафсил

Закот яширинча бериладими?

Савол: Закотни яширин берган яхшими ёки очиқча берган? Очиқча бериш риё бўлмайдими?

Жавоб: Фарз бўлган закотни очиқча бериш риё бўлмайди, янада савоблироқ бўлади. Закотнинг бундай очиқча берилиши закотини бермаган деган туҳматдан қутқаради, бошқаларга ҳам ўрнак бўлади. Ибни Обидин яширинча берилган нофила садақанинг савоби очиқча берилгандан 70 марта ортиқ деб айтган. Очиқча берилган закотнинг савоби эса яширинча берилгандан 25 баравар ортиқ, деб айтган.

Батафсил