Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Муассаса ва жамғармаларга закот бериш

Савол: Қуръони каримдаги “фи сабилиллоҳ” калимасига Аллоҳ йўлида бўлган ҳар қандай муассаса ва жамғарма киради дея, уюшмадан партиягача бўлган ҳар ташкилотга, айниқса диний идорага закот бериш кераклиги айтилмоқда. Бу тўғрими?

Жавоб: Қуръони каримда закот берилиши билдирилган 8 синфдан бири “фи сабилиллоҳ”, яъни Аллоҳ йўлидагилардир. Бу синфга кирувчилар:

1.Фи сабилиллоҳдан мақсад, фақир аскарлардир. (Нур-ул изоҳ)

2. Фи сабилиллоҳдан мақсад, жиҳод ва ҳаж йўлидаги муҳтожлардир. (Радд-ул мухтор)

 

Батафсил

Закот ва ҳийла

Савол: Баъзи кишилар ҳийла ишлатиб, закот беришдан қочмоқчи бўлишади. Айнан исқот ва даврда бўлганидек бой закотини бир фақирга беради. Фақир “Олдим, қабул қилдим” дейди. Сўнгра бойга қайтариб беради. Бу одатга айланган. Бойлар закотини фақирга бераётганида буни қайтариб олишини билади. Фақир ҳам одатга айланиб қолганини билгани учун қайтариб бериш мақсадида қабул қилмоқда. Закот билан даврни бир-бирига аралаштириб юборишган. Бундай ҳийла билан закот бериш саҳиҳми?

Жавоб: Ҳеч бир келишув ва ҳийла бўлмасдан бир бой фақирга закот берса, фақир ҳам олган закотини бойга қайтариб ҳадя қилса, закот берилган бўлади. Киши молини истаган одамига ҳадя қила олади.

Хизматчи Барира ўзига закот сифатида берилган молни ҳазрати Оиша волидамизга ҳадя қилганди. У ҳам закот моли бўлгани учун Расулуллоҳга беришни истамаганида пайғамбаримиз “Бу Барира учун закот, унинг бизга бергани ҳадядир” дедилар.

Батафсил

Закот ёки садақа сўрамоқ

Савол: Закот ёки садақа сўраш дурустми?

Жавоб: Бир кунлик егулиги бор кишининг закот ёки садақа сўраши ҳаромдир. Лекин сўрамасдан берилган садақани, закотни олиши жоиз. Муҳтож бўлмаган фақирнинг берилган закот ёки садақани олмагани афзал. Бир саҳоба закот тўплаш вазифасини сўраганида жаноби Расулуллоҳ “Сени одамлар ювиб ташлаган кирларни тўплашга масъул қилишни истамайман” дедилар. (Ибни Ҳузайма)

Закот сифатида берилган бир туяни сўраган одамга “Семиз кимсанинг иссиқда терлаган бадани ювилган кир сув ичиладими? Закот мана шундай кир кабидир” деб айтилди. (Имом Молик)

 

Батафсил