Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Чет элларда гўшт ейиш жоизми?

Савол: Христиан ўлкаларда қассобдан гўшт олиб ейиш жоизми?

Жавоб: Ҳа, жоиз. Ким сўйганлиги, қандай сўйилгани аниқ маълум бўлмагунча, мусулмон ёки аҳли китоб аралаш бўлган ҳар қандай ўлкадан гўшт сотиб олиб ейиш жоиз.

Ўз тиллари билан бўлса ҳам Аллоҳни номи айтиб сўйилса, буни ейиш жоиз. Яҳудийлар Аллоҳнинг номини айтиб сўяди, уларнинг сўйгани ейилади. Христианларнинг қандай сўйгани номаълум бўлса, номаълум бўлгани учун яна ейилади. Шофиъий мазҳабида мол сўяётганда бисмиллоҳ айтиш шарт бўлмагани учун бисмиллоҳ билан сўйилмагани аниқ бўлган жойларда Шофиъий мазҳабини тақлид қилиб гўштдан ейиш мумкин.

Батафсил

Мол сўйиш

Савол: Ҳар ўлкада гўштли овқат ейиш жоизми?

Жавоб: Мусулмонлар, мушрик бўлмаган христианлар ва яҳудийлар сўйган мисмил ҳайвонларнинг гўштлари ейилади. "Мисмил" деб йирик ва майда қорамолга айтилади. Атеистлар, динсизлар, буддистлар, ҳиндлар ва бошқа ботил динларга мансуб кимсалар сўйган ҳайвон гўшти ейилмайди. Мушрик бўлган христианлар ва мушрик яҳудийлар сўйган мол гўшти ҳам ейилмайди. Лекин мушрикми деб суриштириш керак эмас. Христиан ёки яҳудий сифатида маълум бўлган кимсаларнинг сўйганлари ейилади. Мусулмонман дегани ҳолда муртад бўлган кимсаларнинг сўйганлари ейилмайди. Буларни ҳам сўраб-суриштириш лозим бўлмаганлиги учун қассобларда ва дўконларда сотиладиган гўштларни ейиш жоиз, яъни танзиҳан макруҳдир.

Батафсил

Пиво хамиртуриши

Савол: Баққолларда пиво хамиртуруши номи билан сотиладиган хамиртурушдан фойдаланиш жоизми?

Жавоб: Пиво хамиртуруши деб аталадиган хамиртуруш таркибида спирт йўқ. Пиво хамиртуруши деб аталгани билан хамир оширишда ишлатиладиган оддий хамиртурушдир. Бундан хамир оширишда ишлатишнинг зиёни йўқ. Арпалар нам тортганидан кейин ўсишни бошлайди. Униб чиққан яшилликлар юлиб ташланиб, арпани қуритиб ун қилинади. Бунга малт [солод] дейилади.

Батафсил