Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Ҳайвонларнинг закоти

Савол: Соима ҳайвон деб урғочи ҳайвонларга айтиладими? Эркак ҳайвонларнинг ҳам закоти бериладими?

Жавоб: Соима ҳайвон деб йилнинг ярмидан кўпида қир-адирда, яйловда текинга ўтлаб юрадиган гўшти ёки сути учун етиштириладиган эркак ёки урғочи ҳайвонларга айтилади. Фақат жуни учун, юк ташиш учун ёки миниш учун бўлса, соима синфига кирмайди, закоти берилмайди.

 

Батафсил

Тақинчоқларнинг закоти

Савол: Аёллар тақиб юрадиган инжу, зумрад, олмос ва бриллиант каби тақинчоқларнинг ҳам закоти бўладими?

Жавоб: Аёлларнинг олтин ва кумушдан ташқари, бошқа тақинчоқлари, қанчалик кўп бўлса ҳам закот нисобига қўшилмайди. Лекин қурбон нисобига қўшилади. Яъни нисобдан ортиқ тақинчоқлари бўлган аёл бой ҳисобланади, қурбонлик сўйиши вожиб бўлади.

Батафсил

Закотда ваколат ва вакил

Савол: Мен фақирман. Номимдан закот олиши ва истаса бундан фойдаланиши учун бировга қандай ваколат бераман?

Жавоб: Ваколат бераётганда “Менинг номимдан ваколат олишга ва хоҳлаган жойингга сарфлашга сени вакил қилдим” дейишингиз кифоя. Бир кишини вакил қилсангиз у ҳам бошқасини, у ҳам ўз навбатида бошқасини вакил қилиши мумкин.

 

Батафсил