Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Инсон аъзоларидан фойдаланиш

Савол: Инсон аъзоларидан фойдаланиш ва аёл сутини ичишнинг ҳукми қандай?

Жавоб: Инсон органидан заруратсиз фойдаланиш ва аёл сутини ичиш ҳаромдир.

“Ниҳоя”, “Хония” ва “Таҳзиб” китобларида бундай дейилган:

“Табиби муслим-и ҳозиқ [мусулмон ва мутахассис шифокор] шифо беришини ва бошқа дори йўқлигини айтса, хастанинг қон ичиши, ўлакса ейиши жоиздир. Айниқса ўлимдан қутулиш учун иттифоқ билан ҳалол бўлади.” (Радд-ул мухтор, 5-жилд, 249-саҳифа)

Батафсил

Одамга кўра ҳалол-ҳаром ўзгарадими?

Савол: Баъзи егуликларнинг зарар берадиганларга, аллергияси борларга ҳаром, зарар бермаганларга мубоҳ эканлигини айтмоқдасиз. Ҳалол-ҳаром одамга қараб ўзгарадими? Бировга ҳаром бўлган нарса, бошқасига ҳалол бўлиши мумкинми?

Жавоб: Истиснолар кўп. Бировга ҳалол бўлган нарса, бошқасига ҳаром бўлиши мумкин. Қуйида бунга далиллар келтирамиз:

1. "Бойга закот фарз бўлишига қарамай фақирга фарз эмас. Ҳаж ҳам ҳаммага фарз эмас. Қурбон сўйишда ҳам бой-фақир деб ажратилади. Садақа-и фитрда ҳам шундай." (Дурар)

Демак, бировга фарз бўлган ибодат бошқасига фарз эмас.

2. "Тик туриб намоз ўқиш [қиём] фарз. Лекин хасталарга фарз эмас." (Жавҳара)

Демак, бирига фарз бўлган бир хусус, бошқасига фарз бўлмаслиги мумкин.

 

Батафсил

Қуён гўштини ейиш мумкинми?

Савол: Пайғамбаримизнинг чигирткани, идрор (сийдик) сузиш аъзоси бўлган буйракни, қонли бўлган талоқ ва жигарни емаганларидек, яна қуённи емаганлиги айтилади. Булар ҳаром бўлгани учун емаганларми?

Жавоб: Йўқ, буйрак, жигар, талоқ ҳаром эмас, ҳалолдир.

Чигиртка ҳам ҳалолдир. (Бухорий, Муслим, Термизий, Абу Довуд)

Батафсил