Ишчиларнинг ҳолати
Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?
Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.
Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?
Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.
Савол: Ёнғоқ, писта-бодом тижоратида сотувчи бўлиб ишлайман. Мол соҳиби “Истаганингча текинга еявер” деган. Истаганимча есам ҳақи ўтадими? Ёки емасдан уйга кетаётганимда ейдиган миқдорда олсам жоизми?
Жавоб: Дўконда истаганингизча ейишингиз мумкин. Лекин уйга кетаётганда оз бўлса ҳам олиб кетишингиз жоиз эмас.
Савол: Ишчини тунги сменада ишлатамиз. Кундузи балки намоз ўқимаётган бўлиши мумкин. Бунга биз гуноҳкор бўламизми?
Жавоб: Йўқ.
Савол: Сотувчиман. Мол бўлмаган пайтда хўжайинни хабардор қилмай, қўшнидан кўтара нархга олиб, улгуржи сотиб фойдасини олишим жоизми?
Жавоб: Ҳа, жоиз.
Савол: Чўпон эҳтиётсизлиги натижасида қўйларни бўрига едириб қўйса, буларни тўлайдими?
Жавоб: Йўқ, тўламайди.
Савол: Бир киши бир ишни олиш учун иш берувчига текин ишлаши жоизми?
Жавоб: Ўз розилиги билан ишласа жоиз. Иш берувчи мажбурлаб ишлатса, зулм бўлади, жоиз эмас.