Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Қўшнининг девордан ошган шохдаги мевалари

Савол: Қўшни боғидаги дарахтнинг ҳовлимизга осилиб турган шохларидаги мевалардан ва ерга тўкилганларидан еса жоизми?

Жавоб: Жоиз эмас. Дарахтдан ҳамма ўтадиган кўчага тушган бўлса, ёнғоқ каби чиримайдиганларини эгаси рухсат бергани маълум бўлса, ейиш жоиздир. Гилос каби чирийдиган мева бўлса, эгаси тақиқлагани маълум бўлмагунча олиб ейиш мумкин. Териб уйига олиб кетиш жоиз эмас.

Батафсил

Ҳалол таомнинг аҳамияти

Савол: Ҳозирги болалар нима учун истаганимиздек улғаймаяпти?

Жавоб: Болани ҳалол озиқ-овқат билан парваришлаш керак. Ҳаром овқат болаларга таъсир қилади, боладан дуруст бўлмаган ишлар содир бўлади. Ҳадиси шарифда “Еб-ичадиганларингиз ҳалол, пок бўлсин! Фарзандларингиз шулардан ҳосил бўлади” деб марҳамат қилинган.

Батафсил

Ҳайвон ички аъзолари

Савол: Сўйилган молнинг ичак-қорин, жигар, талоқ каби ички аъзоларини ейишга бўладими?

Жавоб: Учовини ҳам ейиш жоиздир. Қуръони каримда қон ҳаром қилингани учун ақлни ўлчов қилиб олган баъзи кимсалар ва баъзи мушриклар “Талоқ қондан иборат, жигар ҳам шундай, у ҳолда ейиш ҳаромдир” дейишади. Қуръони каримда маолан “Майта ва қон сизга ҳаром қилинди” дейилган. (Моида, 3) Майта сўйилмасдан ўлиб қолган, ўлакса ҳайвондир. Бир шарқшунос бу оятга қараб ўзича ўлган балиқнинг ҳаром эканлигини айтади. Шарқшуносга кўра, далил фақат Қуръон. Ҳолбуки Аллоҳу таоло маолан “Бир масалада келиша олмасангиз, бу ишнинг ҳукмини ўрганиш учун Қуръонга ва суннатга мурожаат қилинг!” деб буюрган.

Батафсил