Талабага закот

Савол: “Саодати абадия”да нисобга эга бўлсалар ҳам илм ўрганаётган ва ўргатаётганларга закот бериш афзал, дейилган. Яъни бугунги профессор ва университет талабаларига бой бўлсалар ҳам закот беришга бўладими?

Жавоб: Йўқ. Фақат дин илмини ўргатаётган ва ўрганаётганларга закот бериш жоиздир.

Савол: Бир домла бой бўлса ҳам истаган талабага закот бериш мумкинлиги ҳақида гапирди. Закот фақирнинг ҳаққи эмасми? Бойга қандай закот берилади? Талаба бўлишнинг қандай аҳамиятли томони бор?

Жавоб: Дуч келган талабага закот берилмайди. Мусулмон ва фақир бўлганини излаш керак. Фақир бўлмаган талабалардан бири истиснодир. У ҳам дин илмини ўрганаётган ва ўргатаётганлардир. Дин китобларида бундай билдирилган:

"Дин илмини ўрганаётган ва ўргатаётганлар бой бўлсалар ҳам ишлаб пул топишга вақтлари бўлмагани учун закот олишлари мумкин." (Дурр-ул мухтор)

Ибни Обидин ҳазратлари “Дурр-ул мухтор”нинг бу ифодасини шарҳлаб, бундай деган:

“Жоми-ул фатаво”да билдирилган ҳадиси шарифда “Илм ўрганаётганнинг қирқ йиллик нафақаси бўлса ҳам унга закот бериш жоиз” дейилган.

Бир ҳадиси шарифда қуйидаги бойларнинг закот олишлари мумкинлиги билдирилган:

“Аллоҳ йўлида жиҳод қилаётган, қарздор ва қарзини тўлай олмаётган бой, ўз мамлакатида бой бўлгани ҳолда борган жойида пулсиз қолган ва кўп олажаги бўлса ҳам ололмасдан муҳтож қолган мусулмонлар.” (Абу Довуд)