Закотда ваколат ва вакил

Савол: Мен фақирман. Номимдан закот олиши ва истаса бундан фойдаланиши учун бировга қандай ваколат бераман?

Жавоб: Ваколат бераётганда “Менинг номимдан ваколат олишга ва хоҳлаган жойингга сарфлашга сени вакил қилдим” дейишингиз кифоя. Бир кишини вакил қилсангиз у ҳам бошқасини, у ҳам ўз навбатида бошқасини вакил қилиши мумкин.

Савол: Фақирдан закот учун ваколат олгандан кейин бой бўлгунча ёки ваколатни бекор қилгунча давом этадими?

Жавоб: Ҳа.

Савол: Фақирнинг вакили бўлган бой шу фақирнинг ўзига закот бера оладими?

Жавоб: Ҳа, бера олади.

Савол: Закотнинг ким томонидан берилганлигини фақирга билдириш керакми?

Жавоб: Закотнинг ким томонидан берилганлигини айтиш шарт бўлмаганидек, закот деб айтиш ҳам шарт эмас. Ҳадя деса ҳам бўлади.

Савол: Бир неча йилдан бери бир фақирнинг вакилиман. Ҳар йили ваколатни янгилаш керакми?

Жавоб: Керак эмас. Янгиланса ҳам зарари йўқ.

Савол: Фақир ва бева аёлга бири пул бериб “Бу закот пули, истаганингга бер” депти. Аёл бу пулни ишлата оламанми, деб сўраяпти.

Жавоб: Бу пул билан олтин сотиб олса, закот динга мос берилган бўлади.

Савол: Закот учун умумий вакил бўлган киши ўз онасига закот бера оладими?

Жавоб: Вакил бўлгани учун бера олади.

Савол: Отасидан умумий вакиллик олган киши закотни ака ёки укасига бера оладими?

Жавоб: Йўқ, бера олмайди.

Савол: Фақирнинг вакили бўлган киши отасидан закот олиши мумкинми?

Жавоб: Ҳа.

Савол: Бой киши фақир бўлган яқинидан вакиллик олса, закот олиши мумкинми?

Жавоб: Вакил асл кабидир. Ваколат олган киши номидан ҳаракат қилгани учун закот олиши мумкин. Лекин бой эканлигини билган кишиларнинг шубҳага бормасликлари учун вакил эканлигини билдириши лозим.

Савол: Закот ёки фитр садақасини бераётганда вакил бўлган кишининг соҳибининг исмини айтиши керакми? Ўз номидан ёки ҳадя деса ҳам жоизми?

Жавоб: Жоиз бўлади. Вакилнинг исмини айтиши шарт эмас. Чунки вакил асл кабидир.

Савол: Фақирларнинг вакили бўлган киши олган закотларни эгаларидан хабарсиз аралаштириб, сўнгра фақирларга тарқатиши жоизми?

Жавоб: Ҳа, жоиз. Бойларнинг вакилининг бундай қилиши эса жоиз эмас. Лекин яна бир қавл бўйича жоиз эканлиги билдирилган.

Савол: Закотда бир киши бир вақтда ҳам бойнинг, ҳам фақирнинг вакили бўла оладими?

Жавоб: Ҳа, бўла олади.

Савол: 7-8 яшар болага шу олтинни олиб, фалончига закот қилиб бер деса жоизми?

Жавоб: Ақлли болани савдога ва закот беришга вакил қилиш мумкин.

Савол: Бойларнинг закот пулларини олиб, бир-бири билан аралаштиргандан кейин фақирларга берса, закот саҳиҳ бўладими?

Жавоб: Фақирларга закот бериш учун бойларнинг вакили бўлган киши олган закотларни бир-бири билан аралаштирса, барчаси ўз мулки бўлади. Фақирларга бергани садақа бўлади, бойларнинг закоти берилган бўлмайди. Агар фақирлар аввалдан бу кишига рухсат берган бўлса, уларнинг вакили сифатида тўплаган ва фақирларнинг молларини бир-бири билан аралаштирган бўлади. Бу ҳолатда бойларнинг закотлари берилган бўлади.

Савол: Закот бериш учун “Истаганингга бер” дея вакил қилинган киши закотни фақир хотинига ёки фақир фарзандига бера оладими ёхуд фақир бўлса ўзи ҳам олиши мумкинми?

Жавоб: Учовини ҳам қилиши мумкин. (Дурр-ул мухтор)

Савол: Бой киши закотини бериш учун, назр қилган одам ҳам назрини бериш учун бирини вакил қилса, вакил ихтиёрий ҳаракат қила оладими?

Жавоб: Бойнинг вакили закотни бой буюрган кишига беради, бошқасига бера олмайди. Агар бошқасига берса ёки йўқотса, тўлайди. Васият қилинган нарсалар ҳам шундай. Амр қилинган фақирга берилади. Бой вакилга истаганингга бер деган бўлса, вакил фақир фарзандига ва аёлига ҳам бера олади. Ўзи фақир бўлса, ўзи ҳам олиши мумкин. Ҳолбуки назр ундай эмас. Вакил назр эгаси буюрганидан бошқасига ҳам бера олади. Ибни Обидин буни изоҳлаб шундай деган:

“Вакил бойдан олган олтин ва кумуш ўрнига ўз олтин ва кумушини фақирга бериб, сўнгра бойнинг берганини ўзи ишлатиши жоиз. Лекин бойнинг пулини олдин ўзи ишлатиб, сўнгра ўз пулидан закотни берса, жоиз бўлмайди. Ўзи номидан садақа берган бўлади. Закотни бойга қайтариб тўлайди. Нафақа бериш, сотиб олиш, қарз тўлаш учун олган пулдан фойдаланган вакил ҳам шундай. Кўриниб турибдики, закотни ўз молидан ажратиб бериш шарт эмас. Бойнинг вакили закотни бериш учун рухсат олмасдан бошқасини ҳам вакил қила олиши мумкин.”