Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Оддий пайпоққа масҳ тортиш

Дин реформачиси сохта шайх айтади: “Оддий пайпоққа ҳам, яланг оёқ устига ҳам масҳ тортишга бўлади. Чунки динда қулайлик бор. "Осонлаштиринглар" деган буйруқ бор.” 

Жавоб: Бу ерда Исломиятнинг ҳукмларини бузиб, ўзгартириш учун яна бир найранг ишлатиляпти. Маҳсининг сифатлари маълум. Оддий пайпоққа масҳ қилиш диннинг ҳукмларини реформалаш, ўзгартириш бўлади. Яланг оёққа масҳ тортиш эса, шиаларнинг одати. “Динда осонлик” сўзини динни бузиш мақсадида суистеъмол қилишяпти. “Динда қулайлик бор, қийинчилик йўқ” дегани “Динимиз берган рухсатлардан, қулайликлардан фойдаланинг” деганидир.

Батафсил

Аллоҳдан бошқасидан ёрдам сўраш

Савол: Биз инсон сифатида ҳар кимдан ёрдам сўраймиз. “Аллоҳдан бошқасидан ҳар қандай мақсадда ёрдам сўраш ширкдир” дейишади. Бунинг жоиз бўлган ва жоиз бўлмаган қисмлари қайсилар? "Истиғоса", "истиъона", "тавассул", "таважжуҳ", "васила" деганлари нима? Жоиз бўлгани ва бўлмагани нима?

Жавоб: Барчаси жоиз. Жоиз бўлмаган нарса фақат Аллоҳдан бошқасини яратувчи деб билиш, Аллоҳу таоло хоҳламаса ҳам унинг фойда ва зарар бера олишига ишонишдир. Оддий бир мусулмон эса, шундоқ ҳам Аллоҳдан бошқасини яратувчи деб билмайди. Қуйида бу хусусларнинг барини мисоллар билан изоҳлаймиз:

Батафсил

Дин исён ҳаракати эмас

Реформист бир “қориака” айтадики: “Дин ҳар қандай ноҳақликка қарши норозилик, исён ва қўзғолон ҳаракатидир.”

Жавоб: Мисрлик социалист-коммунист диншунослар ҳам бир пайтлар шунга ўхшаш беъмани гаплар айтиш орқали халқни исёнга чақириб, минглаган мусулмоннинг ўлимига сабаб бўлишганди. Бу “қорака” ҳам негадир доимо бетавфиқларнинг ўзига ўрнак олади. Муҳтарам пайғамбаримиз “Дин бу – гўзал ахлоқдир” деб марҳамат қилганлар. (Дайламий)

Батафсил