Имоми Аъзамнинг ҳадис илми
Савол: Баъзи кимсалар, Имоми Аъзам ҳақида “Абу Ҳанифанинг ҳадис илми заиф” дейишади. Бундай дейишдан мақсадлари нима?
Жавоб: Ҳадис илми заиф бўлса, фиқҳ илмида қандай қилиб чўққига чиқибди? Булар бир-бирига боғлиқ бўлган илмлар. Фиқҳ олими бошқа илмлар билан бирга ҳадиси шарифларни ҳам яхши биладиган зотдир. Мавлоно Муҳаммад Абдулжалил ҳазратлари айтадики: “Имоми Аъзам Абу Ҳанифа ҳазратлари варо ва тақво соҳиби эдилар. Ҳадис нақл қила олиш учун олдиларига жуда оғир шартлар қўйганди. Мана шу сабабли оз ҳадис ривоят қилиши, фақатгина мақтовга сазовордир. Юз минглаган саволларни ояти карималардан ва ҳадиси шарифлардан далил келтириб жавоб беришлари, ҳаётда биронта мисли, ҳеч қандай намунаси бўлмай туриб, янги бир мазҳаб барпо қилишлари имоми Аъзамнинг тафсир ва ҳадис илмларидаги ихтисосини очиқча кўрсатмоқда.”
Имоми Заҳабий айтадики: “Имоми Аъзам ҳадис олими эди. Тўрт минг олимдан ҳадис ўрганди. Улардан уч юзи тобеин даврининг ҳадис олими эди.”
Шофеъий олимларидан имоми Шаъроний айтганки: “Имоми Аъзамнинг муснадларидан учтасини тадқиқ қилдим. Барчаси тобеиннинг машҳур олимларидан ривоят қилинганди.”
Яна Шофеъий олимларидан Ибни Ҳожар-и Маккий ҳазратлари айтганки: “Буюк ҳадис олими Аъмаш имоми Аъзамдан бир неча масалаларни сўради. Имоми Аъзам саволларнинг ҳар бири учун алоҳида ҳадиси шарифлар келтириб, жавоб берди. Аъмаш имоми Аъзамнинг ҳадис соҳасидаги теран илмини кўриб “Эй фиқҳ олимлари! Сизлар худди мутаҳассис табиб, биз ҳадис олимлари эса гўё дори тайёрловчилармиз. Ҳадисларни ва уларни ривоят қилганларни биз айтиб берамиз. Бизнинг айтганларимизнинг маъноларини эса сизлар тушунтирасизлар” деди. Яна Убайдуллоҳ бин Амр улуғ ҳадис олими Аъмашнинг ёнида эди. Бир киши келиб, бир нарса сўради. Аъмаш бунинг жавобини ўйлаб ўтирганида, имоми Аъзам келди. Аъмаш бу саволни имоми Аъзамдан сўради. Имоми Аъзам дарров жавоб бердилар. Омаш бу жавобга ҳайрон қолиб “Эй имом! Буни қайси ҳадисдан чиқардингиз?” деди. Имоми Аъзам бир ҳадиси шарифни ўқиб “Буни сиздан эшитгандим” дедилар.
“Мазҳабсизларнинг Салафи солиҳинга бўлган душманликлари ва мужтаҳид имомларга ҳамда уларнинг энг улуғларидан бири бўлган имоми Аъзам ҳазратларига бўлган ҳасадлари қалбларини шунчалик кўр ва виждонларини мажруҳ этганки, бу ислом олимларининг гўзалликларини, устунликларини инкор этишмоқда. Бу бўҳтонларни фақат дин душмани бўлган мутаассиб кимсаларгина айтади. Уларнинг бу таассублари эса, имоми Аъзамнинг устунлигига шоҳид бўлмоқда, чунки уларнинг ёмонлашлари, олимларнинг устунлигини кўрсатади.” (Сайф-ул-муқаллидин)