Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Сафарда намоз қандай ўқилади?

Савол: "Сафарий" билан "мусофир" дегани бир маънога келадими? Сафарда намоз қандай ўқилади?

Жавоб: "Сафарий" ёки "мусофир" сўзлари диний термин сифатида доимий юртидан маълум масофада йироқ сафардаги одам деганидир. Пиёда 3 кунлик масофадаги бир жойга бориш учун тураржойидан йўлга чиққан одам йўлининг икки тарафидаги қатор уйлар тугаган жойдан бошлаб сафарий бўлади. Ҳозир катта шаҳарларда чекка уйлар тушунчаси ҳам қолмаган. Шунинг учун катта шаҳарларда яшайдиган жойимизга яқин қабристон, фабрика, мактабдан ўтганда, яъни бир квартал ёки маҳалладан чиққанда сафарийлик бошланади.

Батафсил

Саййид Нур Муҳаммад

Саййид Нур Муҳаммад ҳазратлари авлиёнинг улуғларидан эди. Силсилаи олиянинг йигирма олтинчисидир. Саййидлардан бўлиб, насаби жаноби пайғамбаримизга боради. Қабри Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида.

Саййид Нур Муҳаммад Бадавоний ҳазратлари илмини ва файзини имоми Раббоний ҳазратларининг невараси буюк олим ва муршиди комил Муҳаммад Сайфиддин Форуқий ҳазратларидан олди. Унинг дарс ва суҳбатларида етишиб, ижозат олди.

Батафсил