Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Саййид Абдуллоҳ Деҳлавий

Саййид Абдуллоҳ Деҳлавий ҳазратлари Силсилаи олиянинг йигирма саккизинчисидир. 1745 йили Ҳиндистоннинг Панжоб шаҳрида туғилди. 1824 йили Деҳлида вафот этди. Қабри Шоҳжаҳон жоме-масжиди яқинидаги даргоҳда.

Отаси Абдуллатиф афанди олим, солиҳ ва зоҳид бир зот эди. Бир куни тушида ҳазрати Али унга “Аллоҳу таоло сенга бир ўғил эҳсон этади, у буюк зот бўлади. Унга бизнинг исмимизни қўясан” деди.

Батафсил

Саййид Мазҳари Жони Жонон

Мазҳари Жони Жонон ҳазратлари буюк авлиёлардан эди, саййиддир. Силсилаи олиянинг йигирма еттинчисидир.

Исми Шамсиддин Ҳабибуллоҳдир. Отаси Мирзо Жондир. Унинг исмига истинодан бу зотни ҳам Жони Жонон дейишарди. 1701 йилда туғилди. 1781 йили шаҳид этилди. Боболари давлатнинг кўзга кўринган одамларидан бўлиб, Темурий султонларига яқинлиги бор эди. Отаси Мирзо Жон лавозим ва мартабани тарк этиб, фақирлик ва қаноатни устун кўрди. Бойлигини Аллоҳ учун фақирларга тарқатди.

Батафсил

Оламни ойдинлатган нур

    Олам  жаҳолат ботқоғига шунчалик ботган ва атрофни зулмат шу қадар қоплаб олган эдики, одамзод оламларнинг яратувчиси бўлган Аллоҳу таолога иймон келтиришни, ибодат қилишни батамом ташлаб қўйганди. Одамларнинг ўзлигини унутиб, ҳаддан ошишлари шундай кучайиб кетгандики, улар табиат ҳодисаларига ва Жаноби Ҳақ яратган махлуқотга, айниқса, қўлларидаги бутларига “илоҳ” дея сиғинардилар. Олам ғамгин, мавжудот ғамгин, кўнгиллар ғамгин ва юзларни табассум тарк этган эди. Аллоҳу таолонинг бошқа жонзотлардан устун қилиб яратган ва бандаларини жаҳаннам оташидан қутқаришга васила бўладиган бир қаҳрамоннинг майдонга чиқиши керак бўлган вақт яқинлашган эди.

Батафсил