Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Сайфиддин Форуқий

Сайфиддин Форуқий ҳазратлари силсилаи олиянинг йигирма бешинчисидир. Имоми Раббоний ҳазратларининг невараси ва Урватул-Вусқо Муҳаммад Маъсум Форуқий ҳазратларининг бешинчи ўғлидир. Туғиладиган вақтида бир фаришта “Туғилган кун, вафот этадиган кун ва тириладиган кунда унга салом бўлсин” маолидаги Марям сурасининг 15-ояти каримасини ўқиб, мужда берганди.

Батафсил

Муҳаммад Маъсум Форуқий

Муҳаммад Маъсум Форуқий ҳазратлари авлиёларнинг машҳурларидан эди. Имоми Раббоний ҳазратларининг учинчи ўғлидир. Силсилаи олиянинг йигирма тўртинчисидир. Ҳиндистоннинг Сарҳанд шаҳрида туғилди.

Уч ёшлигидаёқ калимаи тавҳидни равон айтарди. Қуръони каримни қисқа вақт ичида ёд олди. 11 ёшлигида зикр ва муроқаба йўлини отаси имоми Раббоний ҳазратларидан олди. Отаси унинг истеъдоди юксаклигини тушуниб “Ҳол илмдан кейин тургани учун аввал илм ўрганиш керак” деб ўғлига ақлий ва нақлий илмларни ўқитишни бошлади.

Батафсил

Имоми Аҳмад Раббоний

Имоми Аҳмад Раббоний ҳазратлари Ҳиндистонга етишган энг буюк олим ва валийлардандир. Орифларнинг нури, авлиёларнинг устуни, исломнинг ҳомийси, мусулмонларнинг бош тожи, мужаддид, мужтаҳид ва ислом олимларининг кўз қорачиғидир. Силсилаи олиянинг йигирма учинчи фарди комилидир. Имоми Раббоний исми билан машҳур бўлган бу зот 1563 йили Ҳиндистоннинг Сарҳанд шаҳрида таваллуд топганлар.

Батафсил