Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Саййид Абдуллоҳ Шамдиний

Саййид Абдуллоҳ Шамдиний ҳазратлари Диёри Румда (Туркия) етишиб чиққан, буюк авлиёлардан эди. Силсилаи олиянинг ўттизинчисидир. Саййид Абдулқодир Гейлоний ҳазратларининг ўнинчи невараси ва Саййид Тоҳо Хаккорий ҳазратларининг амакисидир.

Шамдинлида дунёга келган асил, тоза ва шарафли бир оилага мансуб бўлган Саййид Абдуллоҳ Шамдиний кичик ёшидан илм таҳсилини бошлади.

Батафсил

Транспорт воситаларида намоз

Савол: Транспорт воситаларида намоз ўқиладими?

Жавоб: “Соғлом кишининг кема, поезд, самолёт ва автобус каби транспорт воситаларида фарзларни ўтириб ўқиши жоиз эмас. Лекин таяммум қилиш учун зарурий узрлари бор бўлса, жоиз бўлади.” (Ҳалабий, Радд-ул мухтор)

Зарурий узрлар қуйидагилардир:

Батафсил

Мавлоно Холид Бағдодий

Мавлоно Холид Бағдодий ҳазратлари Ироқ ва Шомда етишиб чиққан буюк авлиёлардан. Силсилаи олиянинг йигирма тўққизинчиси. Ўз асрининг мужаддиди эдилар. Отаси ҳазрати Усмоннинг, онаси ҳазрати Алининг авлодидандир. Қабри Шом шаҳрининг шимолида Қасийун тоғининг этагидаги қабристонда жойлашган мақбарасидадир.

Ўткир зеҳнли, хотираси кучли, жуда иродали ва меҳнаткаш киши эдилар. Даврининг машҳур олимларидан илм ўрганиб, ижозат олдилар. Ўрганган бутун илмларида дин ва фан арбобларига устозлик қила оладиган даражада юқори билимга эга бўлдилар.

Батафсил