Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Муҳаммад Боқий-биллоҳ

Муҳаммад Боқий-биллоҳ ҳазратлари Силсилаи олиянинг йигирма иккинчисидир. Имоми Раббоний ҳазратларининг устозидир. 1563 йили Кобилда таваллуд топганлар. Кобилдан Самарқандга бориб, замонининг энг буюк олимларидан бўлган Мавлоно Содиқ Хулвонийдан керакли илмларни ўрганди. Юксак яратилиши ва қобилияти билан қисқа вақт ичида талабалар орасида энг юксак савияга етишди. Сўнгра тасаввуфга йўналиб, бу йўлнинг улуғ олимларидан ботиний илмларни ўрганиб, юксак даражаларга эришди. Хожаги Имканагий ҳазратларининг суҳбатлари, Баҳоуддин Бухорий ва халифалари руҳониятларининг ёрдами билан бу буюкларнинг силсиласига дохил бўлдилар.

Батафсил

Суннатнинг турлари

Савол: “Суннатимни тарк қилган кишига шафоатим ҳаром бўлади” ҳадиси шарифини олимларимиз қандай изоҳлаганлар?

Жавоб: Жаноби Пайғамбаримизнинг ўзлари буюрган ёки қилган ибодатларига “Суннат” дейилади.

Суннат иккига бўлинади:

1. Суннати ҳудо.

2. Суннати завоид. 

Батафсил

Мазҳабсизнинг китоби

Реформачи мазҳабсиз исломий (!) китобида бундай деган: “Бу китобимда ҳеч қайси мазҳаб ёки машрабга боғланиб қолмадим. Аксинча ижмо ва қиёсга берилмасдан мазҳаб ва машраб тафовутини бартараф қилдим. Далил сифатида фақат Қуръон ва Суннат асосландим.” (Мазҳабсизларнинг аксарияти ўз қарашларини “Исломий китоб” ниқобида мусулмонларга сотишга уринади. Шундай мазҳабсизлар томонидан ёзилган китобларнинг барчасининг муқаддимасида деярли юқоридагидай жумлаларни учратиш мумкин.)  

Жавоб: Тўрт ҳақ мазҳаб китоблари Қуръон ва Суннатга зидми? Зид бўлса, тўрт ҳақ мазҳабдан ҳеч бирига асосланмаган мазҳабсизларга Қуръон ва суннатни ким етказган? Ахир бу икки улуғ манбанинг асри саодатдан бу даврларга етиб келишини ўша мазҳаб олимлари ва уларнинг асарлари таъминламаганми? Агар зид бўлмаса, демак бу мазҳабсизлар ўз шахсий тушунчаларини Қуръон ва Суннат номи остида мусулмонларга сингдиришга уринишяпти.

Батафсил