Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Шафоатни инкор қилмоқ

Битта динбузар реформачи айтади: “Фазлурраҳмон (1919-1988) айтганидек Қуръон шафоат ақидасини рад қилади. Лекин сунний олимлар шафоатнинг ҳақ эканлиги иддаосидан ҳамон воз кечмадилар.”

Жавоб: “Сунний олимлар” деганига қараганда ўзининг сунний эмаслигини эътироф қилибди. Фазлурраҳмоннинг битта гапини “далил” деб келтирибди-ю имоми Аъзам, имоми Шофеъий, имоми Молик, имоми Аҳмад бин Ханбал ва бошқа аҳли суннат олимларининг ҳеч бирининг сўзларини нимага келтирмаган?

Батафсил

Кимларга мазҳабсиз дейилади?

Савол: Мазҳабсиз деб кимларга айтилади?

Жавоб: Одатда тўрт мазҳабдан ҳеч бирига тобе бўлмай, ўзбошимча ҳаракат қиладиганларга "мазҳабсиз" дейилади. Шу билан бирга тўрт мазҳаб ҳукмларини аралаштириб, кўнгли тусагани бўйича амал қиладиган одамларга, яъни мазҳабларни талфиқ (қориштирган) қиладиганларга ва тўрт мазҳабни ҳақ деб билгани ҳолда эътиқодида баъзи бир аҳли суннат эътиқодига мос келмайдиган ғалатиликлар бўлган бидъат аҳлига ҳам "мазҳабсиз" дейилади.

Батафсил

“Замонавий исломчилар” ва фиқҳ

Сохта “шайх” лардан навбатдагиси  - нафақадаги бир домла. Бу шахс, мусулмонларни ўзича “модернист (замонавий) исломчилар” ва “фиқҳий анъаналарга содиқ мусулмонлар”, қисқача “салафчи” ва “мазҳабчи” қилиб иккига ажратибди. Ўзи модернист исломчи эмиш. Модернист исломчилар Китоб ва Суннатни асос қилиб олармиш, наригилар эса фиқҳий мазҳабларни асос қилиб олармиш.

Батафсил