Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Яъқуб-и Чархий

Яъқуб-и Чархий ҳазратлари авлиёларнинг буюкларидан эди. Инсонларнинг имон, ибодат ва ахлоқ хусусида ҳақни ўрганиб, бажо келтиришларини таъминлаган ҳамда Аллоҳу таолонинг розилигига эришишлари учун йўл кўрсатган Силсила-и олия деб аталадиган ислом олимларининг ўн еттинчиси халқасидир. Буюк олим ва комил валий эдилар.

Батафсил

Аввалги ва ҳозирги олимлар

Савол: Мазҳабларга ишонмайдиган бир кимса “Аввалги даврларда имом Бухорий фақат Бухорий китобини биларди, бошқа муҳаддислар ҳам шундай. Ҳозирги одамлар эса барча ҳадис китобларини билишади. Шунинг учун ҳозиргилар аввалгиларга қараганда юз марта кучлироқ олим. Саҳобалар эса, жуда кам нарсани билишарди. Ҳозирги мусулмонлар дастлабки мусулмонлардан анча кўп нарсаларни билишади. Илмлари ҳам аввалги мусулмонлардан зиёда” дейди. Унинг сўзлари тўғрими?

Жавоб: Умуман тўғри эмас. Чунки ҳадиси шарифларда марҳамат қилинадики:

“Энг яхши, энг хайрли инсонлар менинг асримда бўлган мусулмонлар (Асҳоби киром)дир. Улардан кейин энг яхшилари улардан сўнг келганлар (Тобеин)дир. Улардан сўнг эса, энг яхшилари улардан кейин келганлар (Тобеиъ тобеин)дир. Улардан кейин ёлғонлар кўпаяди. Уларнинг сўзларига, ишларига ишонманглар.” (Бухорий)

Батафсил

Далил қидириш керакми?

Савол: Ҳар бир кишининг мазҳабидаги ҳукмларнинг далилини билиши керакми?

Жавоб: “Мужтаҳидлар билдирган ҳукмларнинг далилларини муқаллидларнинг тадқиқ қилиши, тушунишлари шарт эмас.”(Радд-ул мухтор)

“Китоб, Суннат, ижмо ва қиёс мужтаҳидлар учун далилдир. Муқаллидлар, яъни ҳақ тўрт мазҳабдан бирини тақлид қилувчи кишилар учун далил - ўзи амал қилаётган мазҳаб имомининг ижтиҳоди ва сўзидир. Чунки муқаллидлар оятдан ва ҳадисдан умуман ҳукм чиқара олишмайди.

Батафсил