Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Мазҳабнинг кераклиги

Савол: Мазҳаб дегани нима, ҳақ бир мазҳабга тобе бўлмаган киши нима бўлади?

Жавоб: Бир мужтаҳиднинг ижтиҳод қилиб жамлаган ҳукмларининг барчасига бирдан ўша мужтаҳиднинг мазҳаби дейилади.Асҳоби киромнинг барчаси теран олим, мужтаҳид эдилар. Ҳар бири дин илмларида, сиёсат, идора ва замонларининг фан илмларида ҳамда тасаввуф маърифатларида гўёки дарё эдилар. Бу илмларнинг ҳаммасини Расулуллоҳнинг қалбларга зиё бўлган, руҳларга даво бўлган сўзларини эшитиш билан оз вақтда қўлга киритдилар. Ҳар бирининг алоҳида мазҳаби бор эди. Мазҳаблари бир-бирларидан оз ёки кўп фарқ қиларди.

Батафсил

Олимларга тобе бўлиш вожибдир

Савол: Аллоҳ ва Расулидан бошқасига итоат қилишнинг ширк ва бидъат эканлиги аниқ бўла туриб, нима учун аксар мусулмонлар олимларга ва мазҳабларга тобе бўляпти?

Жавоб: Бунинг жавоби бир китоб бўладиган даражада узун, изоҳ талаб қиладиган бир саволдир. Қисқача билдирамиз. Аллоҳ ва Расулидан бошқасига итоат қилиш диннинг амридир, ширк ва бидъат эмас. Бу хусус оятлар ва ҳадислар билан собитдир.

Батафсил

Хожаги Муҳаммад Имканагий

Хожаги Муҳаммад Имканагий ҳазратлари авлиёнинг улуғларидандир. Силсилаи олиянинг йигирма биринчи фарди комилидур.

1512 йили Бухоронинг Имкана деган жойида туғилди. 1599 йили шу ерда вафот этди. Авлиёнинг буюкларидан Дарвеш Муҳаммад ҳазратларининг ўғли ва Муҳаммад Боқий-биллоҳ ҳазратларининг устозидир.

Батафсил