Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Матч натижасини тахмин қилиш макруҳми?

Савол: TVда баъзан баъзи спортчилар ўйналадиган матч натижасини тахмин қилишади. Баъзи кишилар буларнинг тахминига қараб, пул тикиб, қимор ўйнайди. Ҳалиги шарҳловчиларнинг тахмини қиморга сабаб бўлмоқда. “Ҳаромга сабаб бўлган одам ўша ҳаромни қилган билан бир бўлади” деган қоида бўйича, шундай тахминлар ҳам ҳаром бўлмайдими? Бир танишим “Ҳаром эмас, макруҳ бўлади” дейди. Аслида қайси бири тўғри?

Жавоб: Бизнинг қиёс қилишга ҳуқуқимиз йўқ. Дин китобларида нима дейилган бўлса, шу нақл қилинади. Шунга ўхшаш бир ҳодиса, шайхлик қиладиган бир “чаламулла”: “Узумлардан шароб тайёрлангани учун узум экиб ўстириш ҳаром бўлади” деб, узум боғларини буздирганди.

Батафсил

Кредит олиш ва кредит карти ишлатиш

Савол: Банкдан кредит олиб, уй ва автомобиль олиш жоизми?

Жавоб: Зарурат бўлмаса ҳам уй нафақадан бўлгани учун уйи бўлмаган кишининг кредит билан уй олиши жоиз. Лекин заруратсиз автомобиль ёки тижорат учун кредит олмаслик керак. Банк томонидан ҳужжатларни расмийлаштириш учун маълум миқдор пул олиб, фоизсиз кредит берилаётган бўлса, бундай кредитни ҳам олиш жоиз. 

Батафсил

Муддати ўтган тўлов устига қўшимча ҳақ талаб қилиш

Савол: Савдода бўлиб тўлашда муддатидан кечиктирган харидорлардан қўшимча ҳақ талаб қилиш жоизми?

Жавоб: Бир молни нақдга арзон, насияга ёки бўлиб тўлаш шарти (рассрочка) билан қимматга сотиш жоиз. Лекин тўловни маълум муддатга чўзиб бергани ёки харидор муддатидан кечиктиргани учун қўшимча учун ҳақ талаб қилиш жоиз эмас.

Батафсил