Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Депозит, гаров ва комиссия (воситачилик ҳақи)

Савол: Ижарачидан депозит олиш ва бу депозитни ишлатиш, уни сўмда бериб, сўмда қайтиб олиш жоизми?

Жавоб: Ижарачидан депозит олиш жоиз. Олинган бу депозитни кейинчалик ижарачининг изни билан ишлатиши мумкин. Рухсатсиз ишлатиши таҳриман макруҳдир, ҳаром бўлади. Ижарачи рози бўлса, сўмда олиб, сўмда қайтариши жоиз. Лекин бир неча йил ўтиб, сўмнинг қадри тушиб кетиши мумкин. Қиймати тушиб кетган пулни ижарачига қайтараётганда бироз ўйлаш керак. Шунинг учун депозитларни олтин билан берган афзал. Шунда ҳеч қандай йўқотиш бўлмайди.

Батафсил

Бир амалга ҳам "суннат", ҳам "макруҳ" дейилса...

Савол: Тўрт мазҳаб орасида фарқли ҳукмлар бўлганидек бир мазҳаб ичида ҳам фарқли ижтиҳодлар учраб туради. Баъзан бири суннат деб айтган амалга бошқа олим макруҳ ҳам деган. Бу ҳолатда қайси бирига амал қилиш керак?

Жавоб: "Фатво фалон олимнинг ҳукми бўйича берилган" деб қайси қавл танлангани кўрсатилмаган бўлса, макруҳ деган олимнинг гапига амал қилиб, бу иш қилинмайди. Масалан, таҳоратда юзини юваётганда қалб билан ният қилиш суннат. Тил билан ният қилишга ҳам "суннат", "мустаҳаб" ёки "бидъат" деб уч хил ҳукм берилгани “Ибни Обидин”да ёзилган. Суннат ёки бидъат дейилган бир ишни қилмаслик кераклиги “Бариқа”, “Ҳадиқа” ва “Ибни Обидин”да билдирилган. (Саодати абадия) 

Батафсил

Хараж ва зарурат нима?

Савол: Хараж ва зарурат дегани нима?

Жавоб: Инсоннинг қўлида, ихтиёрида бўлмаган ҳолда ҳосил бўлган сабабга “Зарурат” дейилади.

Бир фарзнинг бажарилишига моне ёки ҳаром ишлашга сабаб бўлаётган нарсанинг олдини олишнинг машаққатли, қийин бўлишига эса “Хараж” дейилади.

Давоси йўқ шиддатли оғриқ, бирон аъзосига ёки ҳаётига хавф туғилиши ва бошқа ҳеч қандай чора топа олмаслик мажбурияти мажбурияти ҳам заруратдир.

Батафсил