Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Егуликлардаги қурт

Савол: Баъзилар олчанинг ичидаги қуртнинг ўз-ўзидан пайдо бўлишини, шу сабабли қурт тушган олчани ейишнинг зарари йўқлигини айтишади. Қурт тушган олча ейиш тўғрими?

Жавоб: Олчадаги қурт “Олча пашшаси” деган бир пашшанинг олча ичига қўйган тухумидан ҳосил бўлади. Қурт тушган олча ейилмайди. Олча сотиб олганда 3-4 дона олчанинг ичини очиб кўради, буларда қурт бўлмаса, бошқаларини ичини очмасдан ейиш жоиз. Агар бир дона қурт кўрса ҳам, барчасининг ичини кўриб, кейин ейиши керак бўлади. (Бариқа)

Батафсил

Овқатланишдан аввал ва кейин дуо қилиш

Савол: Овқатланишдан аввал дуо қилиш жоизми?

Жавоб: Ҳа, овқатланишдан аввал ҳам дуо қилиш жоиздир. Бисмиллоҳ айтиш ва хайр баракат учун дуо қилиш ҳам овқатланишнинг суннатларидан. Ибни Аббос ҳазратлари Жаноби Расулуллоҳнинг “Овқатланишдан аввал “Аллоҳумма борик лана фиҳи ва атимна хайран минҳу” деб айтинглар” деб марҳамат қилганликларини ривоят қилганлар. Анъом сурасининг“Аллоҳнинг номи зикр қилинмаган нарсалардан емангиз!” маолидаги 121-ояти каримасининг бисмиллоҳсиз сўйилган ҳайвонларнинг ўлакса бўлишини, ейилмаслигини билдирмоқда.

Батафсил

Газли ичимлик ва кола ичиш

Савол: Баъзи ташкилотлар газли ичимлик ва колаларда спирт борлигини исботлаганлар. Спиртнинг томчиси ҳам ҳаром эканлигига кўра, бундай салқин ичимликларни ичиш ҳам ҳаром эмасми?

Жавоб: Салқин ичимликлар таркибида спирт борлиги янгилик эмас. Уларнинг мақсадлари “Қаранглар мусулмонлар ҳатто газли ичимликларни ҳам ичмайдилар” деган гап-сўз чиқариш, бу билан “Мана мусулмонлик шу, қаранглар мусулмонлар қандай аҳволга тушиб қолишган” дейишмоқчи. Балки баъзи фитначилар чиқиб “Спиртсиз газли ичимликлар чиқарилсин!” деб талаб ҳам қилиши мумкин.

Батафсил