Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Бисмиллоҳ

Савол: Бисмиллоҳ айтишнинг ҳукми нима?

Жавоб: Айтилган жойига қараб бисмиллоҳнинг ҳукми ўзгаради. Бир неча мисол келтирамиз:

Фарз бўлган жойлар: Мол сўяётганда бисмиллоҳ айтиш фарздир. Бисмиллоҳсиз сўйилган мол гўштини ейиш ҳаром.

Вожиб бўлган жойлар: Намоздан бошқа жойларда Фотиҳа сурасини ўқишдан аввал бисмиллоҳ айтиш вожибдир. Шофеъий мазҳабида эса ҳамма вақт Фотиҳа ўқишдан аввал бисмиллоҳ айтиш фарз.

Батафсил

Еб-ичиш одоби

Савол: Еб-ичиш одоби ҳақида маълумот берсангиз?

Жавоб: Моддалар ҳолида билдирамиз: 

Овқат ейишдан аввал ният: Овқатланишни бошлаётганда Аллоҳу таолога ибодат қилиш, Унинг қулларига фойдали бўлиш, динимизни, абадий саодат ва ҳузур йўлини бутун инсонларга ёйиш учун қувватланишга ният қилиш лозим.

Еб-ичишнинг фарзлари:

1. Еганида тўйишини, ичганида чанқоғи қонишини Аллоҳу таолодан билиш;

2. Ҳалолдан еб-ичиш;

Батафсил

Овқатларга спирт қўшиш

Савол: Қуйида иқтибос қилинган ёзув тўғрими? 

“Спирт ва спиртли ичимликлар кайф берувчи ва маст қилувчи сифатида ичилган пайтдагина ҳаром бўлади. Булар қайнатиш орқали, овқатга қўшиб пишириш орқали ичкилик сифатини йўқотса, оддий озиқ-ичимликка айланади. Ҳаром бўлишдан чиқади. Ҳазрати Умар қайнатилган шаробни ичган ва ичишни хоҳламаган Убода б. Сомит исмли саҳобага аччиқланиб шундай деган: “Эй аҳмоқ! Бу қайнаган, шароблиги қолмади. Сен сирка (уксус)ни истеъмол қилмайсанми? Сирка ҳам шундай олинганку...” У ҳолда спиртнинг пишаётган овқатларга лаззат берувчи сифатида қўшилишининг (гўшт ва балиққа бир миқдор шароб қўшиб пиширишнинг) диний томондан ҳеч қандай зарари йўқ.” (Абу Заҳро, 299-бет)

Батафсил