Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Никоҳ қура оладиганлар билан кўришиш ва хилватда бирга қолиш

Савол: Хилватда қолиш сўзи қандай маънода айтилади?

Жавоб: Бу ерда хилват сўзи бир эркак кишининг бегона аёл билан бирга бир хонада, бир уйда, бир жойда ёлғиз қолишига айтилади. Бу эса ҳаромдир.

Савол: Йигирма ёшга етиб қолган, ақл-ҳуши соғлом бўлмаган, аёл-эркак муносабатларини билмайдиган, гапиролмайдиган ҳеч кимга зиёнсиз иккита мажрух фарзандим бор. Бири ўғил, бири қиз. Буларнинг аёл ва эркаклар орасидаги ҳукмлари қандай бўлади? Қўшни аёллар ўғлимнинг олдида бошлари очиқ ҳолда ўтира олишадими? Булар билан ёлғиз қолгудек бўлса хилватда қолган ҳукмида бўладими?

Жавоб: Қизингиз аёл ва эркаклар билан қандай муносабатда бўлишни билмаса ҳам натижада барибир аёлдир.

Батафсил

Никоҳланиш ҳаром бўлган ва бўлмаган аёллар

Савол: Бир эр кишига ота-онасининг амма-холаси, бир аёл кишига ҳам ота-онасининг амаки ва тоғалари маҳрам бўладими?  Булардан кимлар билан турмуш қуриш мумкин?

Жавоб: Даставвал “усул”  ва “фуру” масалаларини ўрганиш ва билиш керак бўлади.

Усул: Ота-она, уларнинг ота-онаси, яъни боболар ва бувилар ва уларнинг ота-оналари.

Фуру: эса фарзандлар, уларнинг болалари яъни неваралар ва фарзандларнинг неваралари.

Батафсил